Россия президенти Владимир Путиннинг россияликларга янги мурожаат йўллаши кутилмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.
Хабар берилишича, Путиннинг мурожаати 2 апрель, пайшанба куни, тасвирга олинади ҳамда Москва вақти билан соат 16:00 дан кейин тайёр бўлади.
Владимир Путин 25 март куни россияликларга йўллаган мурожаатида 30 мартдан 5 апрелгача бўлган ҳафтани — ишланмайдиган ҳафта деб эълон қилган ҳамда фуқаролардан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун уйда қолишини сўраган.
Аввалроқ Путин Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилгани ҳамда ҳукуматга фавқулодда ҳолат эълон қилиш ваколатини бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)