АҚШ давлат департаменти вакили Морган Ортагус америкаликларни коронавирус шароитида ҳожатхона қоғозини ёппасига сотиб олмасликка чақирди. Бу ҳақдаги видеомурожаатномани у ўзининг Twitter’ига жойлади.
https://twitter.com/statedeptspox/status/1245443736181583873
Бундан ташқари, давлат департаменти вакили қўлларни тез-тез ювиб туришни, касал одамлар билан алоқа қилмасликни, бетоб бўлганда уйда қолишни, касал бўлганда тиббий ниқоблар тақишни ва буюмлар устини мунтазам дезинфекциялаб туришни маслаҳат берган.
Вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатиб борувчи Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича биринчи ўринда турибди. Айни пайтда касалланганлар сони 216 мингдан ошиб кетди. Шулардан 5,1 мингдан ортиқ киши вафот этди, 8,4 минг нафардан ортиғи тузалди.
Изоҳ (0)