Италияда коронавирус бўйича тегишли тестдан ўтказилмаётгани сабаб мамлакатда қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар берди.
«Қурбонлар сони расман эълон қилинганидан кўпроқ. Лекин бу айблов эмас. Вафот этаётганлар вақт ва ресурслар чеклангани сабаб текширилмай қолиб кетган» — дейди Коккалё шаҳари мэри ўринбосари Эугенио Фоссати.
Таъкидланишича, коронавирус учун тестлар асосан касаллик аломатлари бор одамлардан олинмоқда.
«Вафот этган ва тест топширмаган марҳумларнинг асосий қисмини қариялар ташкил этмоқда, бироқ одатда бизда бунча кўп инсон бир вақтда ўлмайди. Бу коронавирус», — дейди Брешия шаҳридан бўлган шифокор Элеонора Коломби.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)