Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор раёнидаги тиббиёт компаниясидан ниқоб олиш учун навбатда турган одамлар. Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 2,8 мингдан ошиб кетди.Фото: AP Photo
КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг ўқув машғулотларини кузатмоқда. Корея Марказий ахборот агентлиги томонидан тарқатилган суратда Ким Чен Индан бошқа барча ҳарбийларнинг ниқоб тақиб олганини кўриш мумкин. Пхеньян томонидан тарқатилган расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Жанубий Кореяда эса коронавирусга чалинганлар сони қарийб 3 минг кишини ташкил этмоқда.Фото: KCNA
Pena de Pavao de Krishna гуруҳи аъзоси Бразилиядаги карнавалда.Фото: AFP
Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлаб турувчи Қамчиқ довони 28 февраль куни қуюқ булут билан қопланди. Довоннинг айрим қисмларида булутлар йўлдан пастроқда қолиб, сеҳрли бир манзара ҳосил қилди.Сурат «Дарё» муштарийси томонидан тақдим этилди.
Ўнлаб актисалар томонидан жинсий тегажоғликда айбланган кинопродюсер Харви Вайнштейнни аёллар ҳожатхонаси ойнасидан суратга олаётган Reuters’нинг штатдан ташқари сураткаши Кейтлин Окс.Фото: AP Photo
Манамадаги бозорлардан бирининг кўчасида жума намозини ўқиётган мусулмонлар коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган. Баҳрайнда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 38 та ҳолат қайд этилган.Фото: Reuters
Киевда президент офиси олдида норозилик акцияси иштирокчиси ўзига ўт қўйди. Украина президенти матбуот хизмати хабарига кўра, енгил куйиш жароҳатларини олган эркак шифохонага етказилган. Фото: Reuters
Грециянинг Лесбос оролига қайиқда етиб келган афғон мигрантлари.Фото: Reuters
Гонконгдаги клубда ниқоб таққан қўшиқчининг чиқиши. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, тиббий ҳимоя ниқобларини соғлом инсонлар эмас, балки инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалланган кишилар тақиб юриши лозим.Фото: Reuters
Далласда бузиш учун портлатилган 11 қаватли бинонинг бир қисми бузилмай, қийшайиб қолди. Одамлар унга «Далласда оғаётган минора» номини берди. Бу минора олдида ҳам худди Пиза минорасини туристлар ушлаб ёки итариб тургандек расмга тушиш бошланди.Фото: AP Photo
Изоҳ (0)