• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳарбий, президент, маҳкум: Ҳусни Муборак тарихи

    25 февраль куни Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак вафот этгани маълум бўлди. У 91 ёшда эди. У мамлакатни 30 йил, охир-оқибат унинг қамоққа олиниши билан якунланган 2011 йилги намойишларга қадар бошқарди. Сиёсий арбоб 2017 йили озодликка чиққанди. «РБК» нашри Ҳусни Муборакнинг фототарихини тақдим этди.

    Фото: Associated Press

    Ҳусни Муборак 1928 йил 4 май куни Кафр ал-Мусилҳа қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. 1949 йили ҳарбий академияни аъло баҳолар билан тамомлаб, ҳарбий ҳаво кучларида бир неча йил давомида йўриқчи бўлиб ишлаган, 1956 йилги Сувайш урушида қатнашган.

    Миср вице-президенти Ҳусни Муборак (марказда) АҚШ давлат котиби Сайрус Венс билан. Вашингтон, АҚШ, 1979 йил.

    Миср вице-президенти Ҳусни Муборак (марказда) АҚШ давлат котиби Сайрус Венс билан. Вашингтон, АҚШ, 1979 йил.
    Фото: Associated Press

    У 1959—1960 йилларда СССРда ўқиб, бир неча турдаги совет самолётларини бошқаришни ўзлаштирган. 1962—1963 йилларда Миср контингенти сафида Ямандаги фуқаролар урушида қатнашган, шундан сўнг яна ўқиш учун СССРга қайтган — бу сафар Москвадаги Фрунзе номидаги Қуролли кучлари академиясида таҳсил олган.

    Муборак 1967 йили Араб-Исроил урушида қатнашган, 1969 йилда Миср ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи этиб тайинланган. 1972 йилда ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони ва Миср мудофаа вазири ўринбосарига айланган, келаси йили эса авиация бош маршалли унвонига лойиқ кўрилган. 1975 йилда Миср президенти Анвар Садат Ҳусни Муборакни вице-президент этиб тайинлаган.

    Миср президенти Ҳусни Муборак ва Ливия етакчиси Муаммар Каддафи (ўнгда).

    Миср президенти Ҳусни Муборак ва Ливия етакчиси Муаммар Каддафи (ўнгда).
    Фото: Reuters

    1981 йил 6 октябрдаги ҳарбий парад вақтида Садат диний ақидапарастлар томонидан ўлдирилган, Муборакнинг ўзи эса ушбу суиқасдда қўлидан яраланган. 1981 йил 14 октябрь куни у Миср президенти лавозимини эгаллаб, мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини жорий этган (мамлакатда ушбу тартиб у истеъфога чиққунига қадар — 30 йил амалда бўлди).

    Чапдан ўнгга: Исроил бош вазири Ицхак Рабин, Миср президенти Ҳусни Муборак, Иордания қироли Ҳусайн ибн Талал, АҚШ президенти Билл Клинтон ва Фаластин миллий маъмурияти раиси Ёсир Арофат, 1995 йил.

    Чапдан ўнгга: Исроил бош вазири Ицхак Рабин, Миср президенти Ҳусни Муборак, Иордания қироли Ҳусайн ибн Талал, АҚШ президенти Билл Клинтон ва Фаластин миллий маъмурияти раиси Ёсир Арофат, 1995 йил.
    Фото: Reuters

    Ҳусни Муборак 1987, 1993 ва 1999 йилги референдумларда президент лавозимига қайта сайланди. Ҳар учала ҳолатда ҳам овоз бериш халқ мажлиси томонидан кўрсатилган ягона номзод бўйича ўтказилди. Референдумлар ўтказиш зарурати террорчиларнинг фаолияти сабаб авж олаётган диний ақидапарастлик муаммоси туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат тартибини сақлаб қолиш истаги билан асослантирилган эди.

    Фото: Reuters

    Муборак президентлигининг дастлабки йиллари бир неча юзлаб мухолифат вакилларининг озодликка чиқарилиши, мухолифат партияларнинг фаолияти учун шароитларнинг юмшаши билан ёдда қолган. Диний ақидапарастлар ва коррупцияга қарши кураш олиб борилган: собиқ президент Садатнинг бир неча қариндошлари ва яқин сафдошлари қатл этилган.

    Ҳусни Муборак ва Россия президенти Борис Елсин Яқин Шарқдаги вазият тартибга солингани муносабати билан ташкил этилган учрашувда, 1995 йил.

    Ҳусни Муборак ва Россия президенти Борис Елсин Яқин Шарқдаги вазият тартибга солингани муносабати билан ташкил этилган учрашувда, 1995 йил.
    Фото: Reuters

    Ҳусни Муборак 1989 ва 1993 йилларда Африка бирдамлиги ташкилоти раиси этиб сайланган. Бундан ташқари, у Мисрнинг қолган барча араб мамлакатлари билан муносабатларини қайта ўрнатишга муваффақ бўлган. У 1989 йили мамлакатнинг Араб давлатлари лигасидаги аъзолигини қайта тиклашга эришган — Миср аввалроқ Исроил билан тинчлик битимини имзолагани учун ташкилотдан чиқариб юборилган эди.

    Ҳусни Муборак невараси Муҳаммад Аъло билан (у 2009 йили 12 ёшида вафот этган).

    Ҳусни Муборак невараси Муҳаммад Аъло билан (у 2009 йили 12 ёшида вафот этган).
    Фото: Balkis Press
    Ҳусни Муборак 1958 йилда Сюзанна Собитга уйланган. Уларнинг Аъло ва Гамал исмли икки ўғли бор эди.

    Фото: «ТАСС»

    2011 йил февралида Мисрда халқнинг оммавий норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар ҳокимият алмашинуви, фақулодда ҳолат тартибининг бекор қилиниши, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини талаб қилиб чиқди.

    Фото: Reuters

    Муборак дастлаб президентлик ваколатларининг бир қисмини вице-президент Умар Сулаймонга беришга, 2011 йил 11 февралда эса ваколатларини тўлиқ топшириб, Шарм аш-Шайхга жўнаб кетишга мажбур бўлди. Бироқ шу билан намойишлар тўхтаб қолмади.

    Фото: Getty Images

    2012 йил июнида суд Муборакни 2011 йилги намойишлар вақтида одамлар ўлимига сабабчи деб топиб, уни умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шунингдек, Муборак коррупция моддалари бўйича ҳам, хусусан, президент қароргоҳларини таъмирлаш ва таъминлаш учун ажратилган маблағлар билан фирибгарликларни содир этганликда айбланди.

    Фото: Ahmed Gomaa / East News
    2011 йил апрелида собиқ президент юрак хуружини бошдан кечирди. Худди шу йили унда саратон аниқланди. У Шарм аш-Шайхдаги ҳарбий госпиталга қамоқ тартибида жойлаштирилди. 2012 йили суд залидан тўғри Қоҳира яқинидаги «Тора» ҳарбий госпиталига олиб бориб жойлаштирилди.

    2017 йил 2 мартида Миср Кассация суди Муборакдан унинг 2011 йилги намойишлар вақтида одамлар ўлимига алоқадорлигига доир барча айбловларни олиб ташлади. Ушбу қарор якуний ва устидан шикоят қилиб бўлмагани боис, собиқ президентга нисбатан барча жиноий ишлар тўхтатилган эди.

    26.02.2020, 08:36   Изоҳ (0)   45147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳусни Муборак ҳарбий шон-шараф билан дафн этилади

    26.02.2020, 08:29

    Turkish Airlines самолёти йўловчиларда коронавирус мавжудлиги гумони сабабли Истанбулдан қайтариб юборилди

    26.02.2020, 08:14

    Коронавирус сабабли жаҳон ялпи ички маҳсулотининг йўқотишлари 1 трлн долларга етиши мумкин

    26.02.2020, 06:43

    Дарахт экаётган эр-хотин Трамплар, мақбарадаги дезинфекция, Ғазога берилган авиазарба. 25 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    25.02.2020, 23:58

    Халқаро валюта жамғармаси коронавирус сабабли жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг 2 та сценарийсини маълум қилди

    25.02.2020, 23:28

    Ҳасан Руҳоний Эронда коронавирус ваҳимаси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

    25.02.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.