• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Буюк Британияда тутун чиқармайдиган иситиш тизими синовдан ўтказилмоқда

    Буюк Британияда тутун чиқармайдиган иситиш тизими синовдан ўтказилмоқда. Бу дегани, иситиш тизимида ёқилғи ёқилиши асносида ҳавога ҳеч қандай CО2 гази чиқарилмайди. Жараёндан фақат иссиқлик ва оддий сув ажралиб чиқади. Иссиқликдан, албатта, турар жой биноларини иситишда фойдаланилади; сув эса бошқа мақсадларга, масалан, суғориш тизимларига йўналтирилиши мумкин.

    Фото: Киль университети

    Фото: Киль университети

    Бундай турдаги иситиш тизими ҳозирда Киль университетида синовдан ўтказилмоқда. 2019–2020 йиллар қиш ойларида ушбу университетнинг 30 та кампуси ҳамда унга ёндош 100 та аҳоли уйи ушбу усул билан иситиляпти. Таъкидланишича, инновацион иситиш тизими авваллари жаҳоннинг ҳеч бир жойида қўлланилмаган. Синов муваффақиятли чиқса, уни янада кенгайтиришмоқчи. Ҳозирнинг ўзида яна 670 та аҳоли уйини мазкур иситиш тизимига улаш режа қилинган. Хўш, тизимнинг инновацион жиҳати нимада ўзи?

    Гап шундаки, Киль университети қозонхонасида иситиш тизимига ёқилғи сифатида оддий табиий газга аралашма тарзида водород ҳам ёқилмоқда. Аралашманинг 20 фоизини водород ташкил қилади ва айнан шу элемент ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Оддий газли ва кўмирли буғ қозонларидан фарқли равишда, бундай аралашма газли қозонхоналарда атмосферага CО ва CО2 газлари чиқмайди. Чунки ёниш жараёнида водород ўзидан фақат иссиқлик ва сув ажратиб чиқаради. Лойиҳа HyDeploy деб ном олган бўлиб, уни келажакда катта миқёсда татбиқ қилиниши учун, 7 миллион фунт-стерлинг ажратилиши кўзда тутилган. Ҳисоб-китобларга кўра, водород аралашмасига асосланган иситиш тизимини жорий қилиниши орқали, бутун Британия бўйлаб, йилига 6 миллион тонна углерод оксидларини атмосферага ташланиши олди олинади. Бу 2,5 миллион автомобиль чиқараётган заҳарли тутун миқдорига тенг кўрсаткичдир.

    Водород олиш учун печлар яқинида махсус электролиз ускуналари ўрнатилади. Электролиз воситасида сувни кислород ва водородга парчаланади ва олинган водород газини ёқилғи газлари тармоғига йўналтирилади. Албатта, бу борада муайян хавфсизлик талабларини ва қоидаларини ҳам ишлаб чиқиш тақозо этилади. Шу мақсадда ҳозирча соғлиқни сақлаш тизими билан келишувлар жараёни юритилмоқда. Айнан шу сабаб билан, синов ишлари учун, аввалига Кил университети танлаб олинган. Чунки бу университетнинг ўз мустақил газ таъминот системаси мавжуд бўлиб, у мамлакатнинг умумий газ тармоқларидан алоҳида ишлайди. Тайёргарлик ва синов жараёнларида ҳавога сизиб чиққан ва тўпланиб қолган водород газини тез аниқлаш ва уни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларга ҳам жиддий эътибор қаратилган. Бунинг учун махсус газ анализаторлари ва ёнғин ва портлашга қарши огоҳлантириш-ҳимоя воситалари ҳам қўлланган.

    Синов ишлари жорий йилнинг июль ойигача ўтказилиши режалаштирилган. Бу кутилган натижани берса, ёз ойларида университет иситиш тизимига ундан шарқдаги яна 670 та аҳоли уйлари ва тижорат объектларини улаб, лойиҳани кенгайтириш ва тижоратлаштириш мақсад қилинмоқда. Лойиҳа «водородли иқтисодиёт» номли глобал лойиҳанинг бир қисми бўлиб, бу лойиҳа автомобиллар, саноат ва маиший истеъмолчилар учун водород ёқилғиси асосидаги энергетикага ўтиш режаларини кўзлайди.

    Музаффар Қосимов

    13.02.2020, 13:29   Изоҳ (0)   17855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик олим қишнинг илиқ келгани чивинлар йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди

    07.02.2020, 20:36

    Олимлар улкан иқлимий «бомба» топди

    31.01.2020, 10:26

    Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (видео)

    25.01.2020, 11:37

    Олимлар Тибетнинг қадимги муз намуналаридан фанга номаълум 28 та вирус топди

    24.01.2020, 09:47

    Динозаврлар қирилиб кетишининг жумбоғи ўз ечимини топди

    18.01.2020, 10:39

    Ер магнит қутбининг рекорд даражада силжигани қайд этилди

    20.12.2019, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.