Тадқиқотчилар Ернинг шимолий магнит қутби ҳаракатланиши бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) хабар бермоқда.
Ушбу маълумотларга кўра, қутбнинг ҳаракатланиш тезлиги тўсатдан ортиб кетган.
Мутахассислар 1831 йилда кашф этилганидан бери шимолий магнит қутби 2250 километрга силжиганини қайд этди. Қутб секин-аста ҳаракатланади, бироқ охирги йилларда унинг тезлиги рекорд кўрсаткич — йилига 55 километрга етган.
Изоҳ (0)