Россияда қишнинг аномал илиқ келгани чивинлар йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россия фанлар академиясининг сув муаммолари институти раҳбари Виктор Данилов-Данильян «Известия» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
Олимнинг айтишича, ҳавонинг илиқлашиши натижасида ҳашаротлар уйғонади, аммо озиқ йўқлиги сабабли ҳалок бўлади. Шу билан бирга, табиатда озиқ-овқат занжири бузилади, чунки чивинлар личинкалари балиқлар ратционидан ўрин олган. Оқибатда бу балиқлар кўпайишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, глобал исиш оқибатида дарёларнинг музлаши кечикади, эриши эса тезлашади ва бундай барқарорлликнинг бузилиши барча организмларга ўз таъсирини кўрсатади.
Изоҳ (0)