• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 11 февралнинг асосий хабарлари

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 638 кишида касаллик ҳолати қайд этилгани ҳақида маълум қилди. Короновирус ҳақида 11 февралнинг муҳим хабарлари.

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1016 кишидан ошиб кетди. Маълумотларга кўра, айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 638 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.

    Фото: «Сentralmaine.com»

    Фото: «Сentralmaine.com»

    Туркманистоннинг Лебоб вилоятида коронавирус касаллигидан бир киши вафот этди. У Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон фуқароларидан бири бўлган. Қайд этилишича, марҳум ҳақидаги маълумотлар қатъий сир сақланмоқда. Шунингдек, Лебоб вилоятидаги карантинда оғир аҳволда ўрта ёшли фуқаро сақланаётгани айтилмоқда.

    Россиянинг Тюмень шаҳрида коронавирусдан тузалган талаба қизга уйига жавоб берилди. Лаборатория текширувлари қизнинг бутунлай соғайганини кўрсатган. Бемор қиз билан мулоқотда бўлган бошқа талабаларда вирус аниқланмаган. Уларга ҳам карантиндан сўнг уйига рухсат берилади.

    Мавзуга доир: Фоторепортаж: Хитой аҳолиси коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда?

    Россияда 20 минг нафар одам коронавирус туфайли назоратга олинган, АҚШда эса коронавирусга чалинган одамлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Японияда коронавирус билан касалланган 161-бемор қайд этилди. Улардан 135 нафари Йокогама портига келган пайтда ичида 3700 киши бўлган Diamond Princess саёҳат кемаси йўловчилари ва экипаж аъзоларидир.

    Мавзуга доир: Целлофан остига яширинган хитойликлар, ахлат титаётган Ўргимчак одам, Ироққа ёққан қор. 11 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    Жанубий Кореяда янги турдаги 2019-nCoV коронавируси билан касалланган 28-бемор қайд этилди. Вирус аввалроқ касалланган фуқаро билан алоқа қилган 30 ёшли хитой фуқаросида аниқланган. Аёл Коян шаҳридаги касалхонага ётқизилган. Кореяда коронавирусдан тузалган тўрт кишига уйга жавоб берилган, касалхоналарда 24 нафар бемор даволанмоқда, 865 нафари эса текширувдан ўтказилмоқда.

    Вьетнамда коронавирусни юқтирганлар сони 15 нафарга етди — касалланганлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор.

    Ўзбекистондаги вазият

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиқди.

    Жаҳондаги вазият

    АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда тарқалган коронавирусга қарши кураш жорий йилнинг апрель ойида якунига етишини башорат қилди. «Коронавирус бўйича: одамлар касалликнинг апрель ойида кунлар исиши натижасида йўқ бўлиб кетишини айтмоқда,» — дея Трампнинг губернаторлар билан учрашувда айтган сўзларини келтирган пресс-пул.

    Фото: Washington Times

    Фото: Washington Times

    АҚШда Миллий хоккей лигаси клублари ва ўйинчилари Хитойда тарқалган коронавирус сабаб ўйин клюшкалари тақчиллиги муаммосига дуч келмоқда, деб ёзади Boston Globe. Таъкидланишича, лига ўйинчиларининг қарийб 75 фоизи Хитойдаги корхоналар томонидан тайёрланадиган клюшкалардан фойдаланади. Коронавирус тарқалиши сабаб эса клюшкаларни етказиб бериш узилиб қолган. Аввалроқ 421 та компания шу йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари тўғрисидаги ҳисоботларида Хитойда тарқалган коронавирус молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирганди.

    Мавзуга доир: Коронавирус сабабли 400 дан ортиқ компаниянинг даромади пасайиб кетиши маълум қилинди

    Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси вакили Цун Лян мамлакатдаги асосий саноат тармоқлари бўйича корхоналар коронавирус тарқалиши шароитида ишлаб чиқаришни давом эттиришни бошлаганини маълум қилди. «Мамлакатдаги умумий вазиятдан келиб чиқсак, Хубэй провинциясидан ташқари барча жойларда ишлаб чиқариш, айниқса, тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотлари, энергетика, транспорт ва логистика каби асосий ишлаб чиқариш соҳалари ўз фаолиятини аста-секин тикламоқда», — деган Цун Лян.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин томонидан иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, бу орқали эпидемик вазиятнинг иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилиш, уни камайтириш ва шу йил учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мақсадларини белгилаб олиш кераклиги маълум қилди. «Иқтисодиётимизнинг узоқ келажакдаги тараққиёти ўзгармаслигига ишончни янада мустаҳкамлаш лозим. Эпидемиянинг иқтисодиётга таъсири вақтинчалик, муаммолардан чўчимаслик керак», — деган Си Цзиньпин.

    Шунигдек, Си Цзиньпин коронавирус тарқалиши шароитида одамларни оммавий равишда ишдан бўшатилишига йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлади. «Истеъмолни барқарорлаштириш, онлайн-истеъмол соҳасини ривожлантириш. Турли ташкилот ва саноат корхоналарининг қайта иш бошлашини фаоллаштириш, эпидемия таъсир кўрсатган катта корхоналарга, энг аввало, моддий ва кадрлар нуқтаи назаридан зарурий кўмак бериш, уларнинг қийинчиликларни енгиб ўтишига ёрдам қилиш керак», — дейди Си Цзиньпин.

    Фото: France 24

    Фото: France 24

    Си Цзиньпин ҳукуматнинг барча даражадаги раҳбарлари тиббиёт ходимларига ғамхўрлик кўрсатиши, уларга муаммоларни ҳал этишда ёрдам қилиши, шифокорлар хавфсизлигини таъминлаши зарурлиги ҳақида гапирди. «Биз кўп сонли тиббиёт ходимларига ғамхўрлик қилишимиз лозим, улар танаффуссиз кун-у тун бор кучлари билан касалликка қарши кураш олиб бормоқда. Афсуски, тиббиётчилар орасида коронавирусга йўлиққанлар ҳам кам эмас, айримлар хасталик билан курашиб вафот этди», — дейилган Хитой етакчиси расмий сайтидаги баёнотда.

    Мавзуга доир: Фото: Хитой шифокорларининг тиббий ниқобни ечганидан сўнг кўриниши

    Япония ҳукумати коронавирус туфайли карантинга олинган Diamond Princess саёҳат кемасидаги кексалар ва сурункали касалликларга эга беморларни соҳилга эвакуация қилишни бошлади. Кема йўловчиларининг ярмидан кўпроғини ёши 70 дан ошганлар ташкил этмоқда.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Қозоғистон коронавирус сабаб Хитойдан 217 нафар фуқаросини эвакуация қилди, улар камида уч кун карантинда бўлишади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Элжан Биртанов хабар берди. «Бугун эрталаб 217 киши Пекиндан Нур-Султонга қайтиб келди», — дейди вазир.

    11.02.2020, 20:53   Изоҳ (0)   124243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Абдулла Қодирий музейлари Маданият вазирлиги тизимида ташкил этилади

    11.02.2020, 20:37

    Фарғонадаги танасидан 16 дона игна топилган бола 3 ёшга тўлди

    11.02.2020, 20:22

    Дин ишлари бўйича қўмита вакили Ўзбекистонга келаётган сайёҳларга зиёрат одобини ўргатишни таклиф қилди

    11.02.2020, 19:52

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12 февраль куни қор ёғиши мумкин

    11.02.2020, 18:37

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков: «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди

    11.02.2020, 18:22

    ЎзА ўз сайтини янгилаш учун давлатдан 5,4 млрд сўм олмоқчи. Пуллар агентлик директори шахсий жавобгарлигига берилади

    11.02.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.