2018 йили Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан бўлган 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг ёритилганди. Бир неча жарроҳлик амалиёти билан ҳаёти сақланиб қолинган бола мустақил ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
— 11 февраль — фарзандимиз Азизбекнинг туғилган куни, у уч ёшга тўлди. Ўғлимизнинг ҳаёти учун курашган шифокорлардан жуда ҳам миннатдормиз. Инжиқликлари камайди, юришга ҳаракат қиляпти. Ўғлимнинг танасида игна борлигини Россияда эшитгандим. Тошкентга келиб, операцияда ёнида бўлдим, — дейди боланинг дадаси Азимжон Худойбердиев.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида малакали шифокорлар томонидан чақалоқ Азизбек Абдумажидов операция қилинди ва танасидан 13 та игна чиқариб олинди. Айни пайтда бола танасидаги 3 та игна унинг ҳаётига хавф солмайдиган жойларда турибди.
Тиббий таҳлилларга кўра, ҳозирча ушбу игналарнинг бола соғлиғига салбий таъсири йўқ. Агар у болани безовта қилса, келгусида операция йўли билан олиб ташлаш мумкин.
Изоҳ (0)