• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш муқаррарми?

    Telegram’даги «Ташқарида» каналида АҚШ ва Эрон ўртасидаги сўнгги кунларда айниқса кескинлашган муносабатлар ҳақида мақола эълон қилинди. Бу ва каналда ундан аввал эълон қилинган прокси урушлар ҳақидаги мақола билан тўлиқ қуйида танишиш мумкин.

    Уруш муқаррарми?

    АҚШ ракета зарбаси оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ва Маҳди ал-Муҳандис тобутлари.

    АҚШ ракета зарбаси оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ва Маҳди ал-Муҳандис тобутлари.
    Фото: ISNA
    Трампнинг кутилмаган қарори Яқин Шарқдаги вазиятни янада жиддийлаштирди: 3 январь куни АҚШ дронлари Бағдод аэропорти яқинида Эроннинг Исломий инқилоб муҳофизлари корпусининг хориждаги операцияларга масъул қўмондони Қосим Сулаймоний ўтирган машиналарга зарба берди. Генерал билан бирга АҚШ элчихонасига ҳужум қилган гуруҳ раҳбари ҳам ҳалок бўлди.Сулаймоний Эроннинг энг қудратли шахсларидан бири бўлиб, хориждаги ҳарбий операциялар учун жавоб берар ва, аввал айтилганидек, прокси гуруҳларга таянишни яхши кўрарди. Афғонистонда «Толибон»га қарши курашда, Ироқда Саддам Ҳусайнни ағдаришда АҚШ билан ҳамкорлик қилган, шундан кейин Вашингтон уни америкалик аскарлар ҳалок бўлишида айблаб, муносабатлари ёмонлашган.

    Кейинчалик, Сурияда уруш бошлангач, президент Асаднинг бунчалик узоқ вақт қаршилик кўрсатишига катта ҳисса қўшган ва Ғарбнинг асосий душманларидан бирига айланган. ИШИД пайдо бўлгач, Ироқда яримҳарбий гуруҳлар тузилишига бош бўлиб, террорчилик ташкилотини енгишга бошчилик қилган.

    Яманда бошлаган урушда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва уларни қўллаб-қувватлаган АҚШга қаршилик кўрсатди. Шунингдек, Ироқда ИШИД енгилгач бекор қолган гуруҳлар ёрдамида Эроннинг таъсирини оширишда давом этди. Айнан шу таъсирга қарши Бағдодда бир неча ойдан буён намойишлар давом этаётганди, бу орада АҚШ билан можаро келиб чиқди.

    АҚШнинг аввалги президентлари — кичик Жорж Буш ва Барак Обамада ҳам, Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси Исроилда ҳам бир неча бор Сулаймонийни ўлдириш имкони бўлган, бироқ очиқ уруш бошланиши хавфи борлиги туфайли улар бунга журъат этмаган эди. Трампга эса журъат шарт эмас.

    Хўш, энди очиқ уруш бошланиши эҳтимоли қанчалик юқори? Албатта, шу пайтгача бўлган энг юқори даражада. Бироқ, аввал айтилганидек, қудратли давлатларнинг ўзаро урушлари йирик ҳалокатларга олиб келиши аниқлиги туфайли, улар прокси урушларни маъқул кўрмоқда.

    Вазият қанчалик жиддий бўлмасин, Эрон АҚШга уруш очиб, ўзини ўзи чўғга отиши эҳтимоли йўқ ҳисоби. АҚШ ҳам мисли кўрилмаган харажатларга олиб келадиган бундай урушни бошламайди. Шундай экан, Эроннинг прокси гуруҳлари Яқин Шарқдаги АҚШ объектлари ва расмийларига нисбатан ҳужумларини жиддий кучайтиришини кутиш мумкин.
    «Ташқарида» каналида 2 январь куни ҳам АҚШ—Эрон муносабатларига бағишланган мақола эълон қилинган эди.

    Бағдодда нима гап?

    АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига уюштирилган ҳужум вақтида.

    АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига уюштирилган ҳужум вақтида.
    Фото: Associated Press

    Қудратли давлатларнинг ўзаро уруши катта фалокатларга олиб келиши маълум бўлганидан буён — Иккинчи Жаҳон уруши якунидан кейин бундай урушлар ўрнини тўғридан-тўғри бўлмаган, прокси урушлар ва можаролар эгаллади. Бунда икки давлат бир-бири билан урушмай, учинчи давлатдаги бир-бири билан можародаги турли кучларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳаракатланади.

    Бу ядровий можаро эҳтимоли юқори бўлган «Совуқ уруш» даврида айниқса кенг тарқалган эди — АҚШ ва СССР кўплаб урушларда қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватлаб қатнашди (Корея, Вьетнам — энг машҳурлари). Афғонистондаги прокси уруш натижасида сўнгги 40 йилликнинг энг катта муаммоларидан бири — «Толибон» ҳаракати вужудга келди.

    2003 йилда АҚШ бостириб кирганидан кейин пароканда давлатга айланиб қолган Ироқ ҳозирга келиб прокси уруш учун энг асосий ҳудудлардан бирига айланган. Бу ерда асосий кураш бир томондан АҚШ, иккинчи томондан бутун дунёда унчалик бўлмаса ҳам, Яқин Шарқнинг айнан шу қисмида катта қудратга эга Эрон ўртасида кечади.

    Қизиқарлиси, Эронни Ироқдаги жараёнларга аралашишга АҚШнинг ўзи қаттиқ ҳаракат қилиб кўндирган. Гап шундаки, Ироқдаги ҳарбий кампаниянинг 5—6 йилидан кейин муваффафиятдан асар ҳам бўлмагач, Вашингтон аҳолисининг катта қисми шиалар бўлган мамлакатга Эронни жалб қилибгина доимий ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга эришган, Теҳроннинг меҳнатлари эвазига Ироқда етарлича таъсирга эга бўлишига ҳам рози бўлган эди.

    Кейинчалик ушбу кампаниянинг бевосита натижаси ўлароқ Ироқда вужудга келган ва Сурия ҳудудига ҳам тарқалган ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашда АҚШ ва Эрон яна ҳамкорлик қилишига тўғри келди. Бу сафар Ироқ маркази ва шимолини террорчилардан тозалаш учун Эрон қўллаб-қувватлаган 30 дан ортиқ партизанлик гуруҳлари ердан ҳужумлар билан шуғулланган бўлса, АҚШ ҳаводан зарбалар орқали ёрдам берди.

    ИШИД енгилгач, АҚШ ҳарбий иштирокини сезиларли камайтирди, бироқ Эрон ҳомийлигидаги яримҳарбий гуруҳлар ҳеч қаерга кетиб қолмади. Улар шунчалик кучайганидан, бемалол ҳукумат ҳарбий базасига ҳужум қилишимиз мумкин, деб ҳисоблайдиган даражага келди. Ва шундай ҳужум пайтида бир нафар Америка фуқаросини ўлдириб қўйди.

    Америка фуқаросини ўлдириш эса яхшиликка олиб келмайди. Айниқса АҚШ ҳарбийлари бор мамлакатда. Айниқса бундай гуруҳлар томонидан. АҚШ ҳам Ироқдаги бундай ҳаракатни бемалол жазолашимиз мумкин, деб ҳисоблади. Шундай қилиб, Вашингтон ҳарбий самолётларининг ҳужумда айбланган гуруҳ қароргоҳига ҳужуми натижасида 20—30 нафар одам ҳалок бўлди.

    Натижада 31 декабрь куни гуруҳ аъзолари Бағдоддаги АҚШ элчихонасини қамал қилиб, бир дарвозадан бостириб киришга ҳам эришди. Ҳужум 1 январь куни ҳам кичикроқ миқёсда давом этди, Ироқ бош вазири АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари қонун билан чекланишини ваъда қилгачгина тўхтади.

    Бу вазиятда қизиқарлиси — яримҳарбий гуруҳ аъзоларининг АҚШ элчихонасига келиб, бостириб кира олгани. Улар етарлича мустақил бўлса ҳам, Ироқ хавфсизлик кучлари назорати остида туради — шу пайтгача уларни элчихона деворлари тугул, уни ўраб турган бир неча километр кенгликдаги яшил ҳалқага ҳам яқинлаштиришмаган, бу сафар эса индашмади.

    Бу Эроннинг Ироқдаги таъсири яримҳарбий гуруҳлар билан чекланмагани, ҳукумат/хавфсизлик кучлари ҳам АҚШ элчихонасига йўл очиб берадиган даражага етганини англатади. Яхшиямки, 40 йил олдинги Теҳрондаги ва беш йил олдинги Бенғозидаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига ҳужумлардан фарқли равишда, вазият асирларсиз ва қурбонларсиз якунланди.

    Ушбу жиддий ҳодиса туфайли АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2020 йил бошида Марказий Осиё ва Украина режалаштирган сафарларини номаълум муддатга қолдирди. Ушбу мамлакатлар Теҳроннинг яқин иттифоқчиси — Россия учун муҳимлигига қаралса, яна бир прокси ўйин аломатини кўриш мумкин. Аммо бунинг учун жиддий исботлар зарур.

    04.01.2020, 21:40   Изоҳ (0)   138172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Трампнинг буйруғига кўра ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими

    04.01.2020, 18:55

    Россияда ноябрь ойи ўрталаридан буён энг кам — бир суткада 23 351 та COVID-19 ҳолати қайд этилди. Санкт-Петербург илк бор кунлик касалланишлар бўйича Москвадан ўзи...

    04.01.2020, 18:42

    Трамп ўлдирилган генерал Сулаймонийни жаҳондаги биринчи рақамли террорчи деб атади

    04.01.2020, 17:54

    Норвегия пойтахтида 2019 йил давомида бирорта пиёда ҳалок бўлмади

    04.01.2020, 11:57

    Туркияда Эрдўғоннинг Ливияга ҳарбийлар юборишига рухсат берувчи қонун кучга кирди

    04.01.2020, 10:58

    Reuters: Боғдод шимолига берилган авиазарба оқибатида олти киши ҳалок бўлди

    04.01.2020, 10:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.