Бу — Бағдоднинг шиалар яшайдиган ҳудудида 4 январь куни бўлиб ўтган дафн маросимидан лавҳа. Маросим иштирокчилари Ироқдаги эронпараст шиаларнинг жанговар гуруҳлари етакчиси Али Маҳди ал-Муҳандис ва Эроннинг хориждаги ҳарбий операцияларини ташкил этиш билан шуғулланган генерал Қосим Сулаймоний билан видолашмоқда.
Сулаймоний, ал-Муҳандис ва улар билан бирга бўлган яна саккиз киши 3 январь куни Бағдод яқинидаги марра АҚШ томонидан ракета зарбаси берилиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Пентагон Сулаймоний Яқин Шарқдаги Америка фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ президенти Дональд Трамп кўрсатмасига асосан ўлдирилганини маълум қилди.
Трампнинг ўзи Сулаймонийни жаҳондаги биринчи рақамли террорчи деб атаб, унинг миллионлаб одамлар, хусусан, минглаб америкаликлар ўлими ва жароҳатлари учун жавобгар эканини таъкидлади. Эрон раҳбарияти эса Сулаймонийнинг ўлдирилишини «уруш эълон қилиш» деб атади ва АҚШдан ўч олишга ваъда берди.
Изоҳ (0)