Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ давлат департаменти мамлакат фуқароларини «минтақадаги таранг вазият туфайли» Ироқни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мазкур баёнотда АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси 31 декабрь куни «Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳлар ҳужумига дучор бўлгани» эслатиб ўтилган.

Давлат департаментининг Ироқни тарк этиш ҳақидаги тавсияси Бағдодда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари авиазарбаси натижасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди.

Маълумот учун, АҚШ давлат котиби Майк Помпео 31 декабрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Бағдоддаги Америка элчихонаси олдида бўлаётган воқеалар сабабли январь ойи бошида Украина, Марказий Осиё мамлакатлари ва Кипрга режалаштирган сафарларини қолдириши мумкинлигини таъкидлаб ўтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди