Эрон олий етакчиси Оятулла Али Хоманаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда Эроннинг «Пресс-ТВ» телеканали маълум қилган.
«Эрон етакчиси Али Хоманаий генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилишини қоралади ва мамлакатда 3 кунлик миллий мотам куни эълон қилди. Бундан ташқари, у Сулаймоний ўлимида айбдор бўлганлардан ўч олишга ваъда берди», — дейилади телеканалнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Бағдод аэропортига авиазарба бериб, эронлик нуфузли генерални йўқ қилган эди. Зарба нишони АҚШ президенти Дональд Трамп фармойишига асосан Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний бўлган — ҳужум оқибатида у ҳалок бўлган. Расмий Вашингтон ИИМКни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)