Футбол бўйича Англия Премьер лигаси 21-турининг сўнгги учрашувида 2 январь, пайшанба куни Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» «Энфилд»да «Шеффилд Юнайтед»ни синовдан ўтказди.
Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ Мерсисайд клуби етакчиларидан бири Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқага келиб Садио Мане «қизиллар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» ўз майдонида кечган баҳсда «Шеффилд Юнайтед» устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида мутлақ етакчилик қилаётган Клопп шогирдлари очколари сонини 58 тага етказиб олди. «Шеффилд Юнайтед» эса 29 очко билан 8-ўринда бормоқда.
21-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
21-тур баҳси
2 январь, пайшанба
«Ливерпуль»—«Шеффилд Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 — 4 Салоҳ, 2:0 — 64 Мане«Ливерпуль»: Алиссон, Гомес, ван Дейк, Александер-Арнольд, Робертсон (Лаллана, 88), Хендерсон, Вейналдум, Милнер, Мане (Ориги, 78), Салоҳ (Эллиот, 90), Фирмино
«Шеффилд Юнайтед»: Хендерсон, Стивенс, Башем, Иган, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Бешич, 78), Флек, ЎКоннелл, Муссе (Макбёрни, 65), Макголдрик (Шарп, 66)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)