«Милан» клуби ҳужумчи Златан Ибрагимовични ўз футболчиси сифатида таништирди.
38 ёшли швециялик ҳужумчи миланликлар билан 2019/20 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган. Уни яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.
2 январь, пайшанба куни Ибрагимович Миланга етиб келди ва клуб учун тиббий кўрикдан ўтди. У янги жамоасида 21-рақам остида тўп суради.
Златан 2010—2012 йиллар мобайнида «Милан»да ҳаракат қилган. Унинг сўнгги клуби «Лос-Анжелас Гелакси» бўлиб, Ибра ноябрь ойида у ерни тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)