«Аталанта» ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти маълум қилди.
Томонлар 2024 йилга қадар мўлжалланган келишув имзолади. «Парма» сафида ижара асосида тўп сураётган футболчи 2019/20 йилги мавсум охиригача пармаликлар сафида қолади.
«Ювентус» Кулусевски трансфери учун 35 миллион евро тўлайди, туринликлар бу миқдордаги пулни бешга бўлиб беради. Шунингдек, айрим шартлар бажарилган тақдирда 9 миллион евро миқдорида бонус пуллари ҳам қўшилиши мумкин.
19 ёшли футболчи 2 январь, пайшанба тонггида Туринга етиб келди. Швециялик футболчи мухлислар билан суратга тушди ва дасхат тарқатди. Сўнгра Кулусевски «Ювентус» тиббий кўригидан ўтди ҳамда шартномага имзо чекди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)