Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан Махсус назорат рўйхатида (Special Watch List) қолдирилганига изоҳ берди.
Маълум қилинишича, АҚШ Давлат департаменти бу йилги ҳисоботида Ўзбекистонни «Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар» рўйхатида эмас, балки махсус назорат рўйхатида қолдирган.Қайд этилишича, 2018 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон дин эркинлигини таъминлаш йўлида салмоқли натижаларга эришгани эътироф этилиб, 2006 йилдан бери қолаётган «Алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар» (Countries of Particular Concern) рўйхатидан чиқарилган эди. Ўзбекистонда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси сифатида мамлакат 12 йил деганда ушбу рўйхатдан чиқарилиб, «Махсус назорат рўйхати»га (Special Watch List) киритилган.
«Ушбу рўйхатни шакллантириш, қайсидир давлатни киритиш ёки чиқариш АҚШ Давлат департаментининг ваколатига киради. Шундай экан, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан қачон чиқарилиши бизга аниқ эмас», — дейилади қўмита хабарида.
Изоҳ (0)