23 декабрь, душанба куни Зарафшон шаҳрининг «Олтин водий» газетасига аҳоли томонидан қарғалар «қабристони» ҳақида маълум қилинган эди.
«Ekologuz» Telegram каналининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар экология инспекцияси, ободонлаштириш ҳамда ветеринария бўлимларига сўров жўнатилган. Яқинда таҳририятга шаҳар ветеринария бўлими томонидан расмий жавоб келди.
Унда қайд этилишича, учта қарға мурдаси вилоят ҳайвонлар касаллиги ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига текширувга жўнатилган. Лаборатория хулосаларига кўра, қушларда инсон ҳаётига хавф соладиган юқумли касалликлар аниқланмаган. Қарғалар жасадлари тегишли тартибда криматорияда куйдириб юборилди.
Мавзуга доир: Зарафшонда қарғаларнинг оммавий ўлими қайд этилди
Изоҳ (0)