Ўзбекистон Марказий банки халқаро пул ўтказмалари тизимлари байрамолди кунлари фаолият юритмаётгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди ва халқаро пул ўтказмалари тизимлари фаолияти юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, айрим банклардаги халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ янги йил олди узилиши ҳолатлари, хорижий давлатлардаги байрам таътиллари муносабати билан халқаро пул ўтказмалари операторларининг чекланган фаолияти билан изоҳланади.
Банклар томонидан аҳолига халқаро пул ўтказмалари фаолиятидаги узилишларига оид эълонлар амалда олдиндан бериб борилади.
Таъкидланишича, амалиётда халқаро пул ўтказмалари янги йил олди байрам кунлари фаолият юритмаслиги одатий ҳол бўлиб, ушбу ҳолат ҳар йил якунида кузатилади.
Марказий банкнинг қайд этишича, ҳозирги кунда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида айрим банклар томонидан онлайн халқаро пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилган ва улардан масофадан туриб исталган вақтда мобиль дастурлар орқали фойдаланиш имконияти яратилган.
Изоҳ (0)