Тошкентда МДҲ давлатлари пойтахтлари ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи кенгаши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларни бир манзилда тўплаш ташаббуси МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан илгари сурилганди. Ушбу ташаббус Уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси томонидан маъқулланиб, қўллаб-қувватланган.
Ташаббусдан кўзда тутилган мақсад Тошкент шаҳар ИИББ ва МДҲ давлатлари пойтахтларининг ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчилик, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва террористик фаолиятга қарши кураш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашувини кенгайтириш эканлиги билдирилган.
Кенгаш якунига кўра, икки томонлама ҳужжатлар ва ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум имзоланади.
Изоҳ (0)