Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёевнинг 12-центабр куни «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги фармони имзолади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Оққулов «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида шу ҳақда сўзлаб берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати
Иқтисодий барқарор давлатлар фуқаролари учун виза тартибини янада эркинлаштириш туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу боис халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда виза тартибини босқичма-босқич соддалаштириш амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 9 мамлакат фуқаролари учун виза режими бекор қилинган бўлса, 2019 йил 47 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилди.

Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, мазкур ислоҳотларнинг самарасини кўриш мумкин. Хусусан, фуқаролари визасиз кириш режимига эга бўлган мамлакатлардан Ўзбекистонга жорий йилнинг биринчи ярмида келган хорижий сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга ошди. Юртимизга келган чет эллик сайёҳлар сони эса 27 фоизга кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 12 сентябрь куни ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Бу эса Хитой фуқаролари учун мамлакатимиз аэропортлари орқали 7 кунлик муддатга визасиз режим жорий этишни назарда тутадиган муҳим ҳужжат бўлди.

Маълумки, Хитой дунёдаги жадал ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, ялпи ички маҳсулот жон бошига 18,1 минг долларни ташкил этмоқда. Бу эса мамлакатда ташқи туризм ривожига ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. Хусусан, 2018 йил хорижга саёҳат қилган хитойликлар қарийб 150 миллион кишини ташкил этди ва бу дунёдаги энг катта кўрсаткич бўлди.

Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан ХХР фуқаролари учун мамлакатга кириш ва электрон кириш визаларидан фойдаланишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган эди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонга 2018 йил келган хитойлик сайёҳлар 2017 йилга нисбатан 34 фоиз кўпчиликни ташкил қилди. Жорий йил январь—август ойларида эса бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 74 фоизга ошди.

ХХР фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши чет эллик сайёҳлар сони ва ўз навбатида, туристик хизматларни экспорт қилишдан келадиган даромад ҳажмининг кўпайишига хизмат қилади.

Абдулазиз Оққулов, Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

Изоҳ
Асосий янгиликлар