• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев туркиялик олий мартабали меҳмонларни қабул қилди

    4 октябрь, жума куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Ўзбекистон 14 сентябрь куни 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилди ҳамда ташкилотнинг жорий йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган еттинчи саммитида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этади.

    Ўзбекистон ва Туркий кенгаш мамлакатларини азалдан нафақат маданият, тил, маънавият муштараклиги, балки анъанавий дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар боғлаб туриши таъкидланди.

    Учрашувда Туркий кенгашнинг биринчи навбатда савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар каби долзарб йўналишларда амалий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашувчи самарали минтақавий тузилма сифатидаги салоҳиятига юксак баҳо берилди.

    Туркий кенгаш бош котиби Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, мамлакат Кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши билан самимий табриклади.

    Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши ташкилот доирасида самарали кўп томонлама ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди, дейилади хабарда.

    Бағдат Амреев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасида, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

    Ўзбекистон хорижий шериклар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда, аввало, қўшни мамлакатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида улкан муваффақиятларга эришаётганини алоҳида қайд этди.

    Олий мартабали меҳмон давлат раҳбарига Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берди ҳамда Кенгаш билан Ўзбекистон ўртасида самарали муносабатларни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини тасдиқлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь, жума куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркия савдо палаталари ва товар биржалари раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғлини ҳам қабул қилди.

    Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик, шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганини мамнуният билан таъкидлади.

    2017 йилнинг кузида Туркияда ва ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистонда давлат ташрифлари доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар конструктив сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилгани алоҳида қайд этилди.

    Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш, савдо, инновациялар, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлиги таъкидланди, дейилади хабарда.

    Учрашувда Рифат Ҳисоржиқли ўғли самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    Кейинги йилларда 750 дан зиёд қўшма корхона ташкил этилгани, шунингдек, ўзаро савдо ҳажми икки баробар ортгани Туркия бизнесининг Ўзбекистон бозорига чиқишдан манфаатдорлиги ортиб, ишбилармонлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

    Рифат Ҳисоржиқли ўғли Туркия ишбилармон доиралари вакиллари — Савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи аъзолари устувор лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликлари ҳамда бу масалаларни ўзбекистонлик шериклар билан Тошкентда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатларнинг биринчи Инвестиция форуми ва Ишбилармонлар кенгаши мажлисида муҳокама қилишни режалаштирганини таъкидлади.

    Учрашув сўнгида меҳмон Ўзбекистон—Туркия дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш борасида қатъий экинини тасдиқлади, дейилади хабарда.

    04.10.2019, 23:58   Изоҳ (0)   23773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари 1 кунда 300 га яқин пиёдани жаримага тортди

    04.10.2019, 23:29

    МИБ Нукусда банк фойдасига 3,3 млрд сўмлик кредит қарзини ундирди

    04.10.2019, 22:58

    Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

    04.10.2019, 22:29

    Жиззахда маст эркак отасини пичоқлаб ўлдирди

    04.10.2019, 21:58

    Тошкентда «тонировка»ни воситачи орқали ҳал қилмоқчи бўлган шахс 22 млн сўмдан айрилди

    04.10.2019, 21:29

    Ўзбекистон Президенти ҳузурида янги агентлик ташкил этилди

    04.10.2019, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Ўзбекистон | 5 август, 14:10

    Исроил бош вазири Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга буйруқ берди

    Дунё | 5 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.