Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Тошкент—Термиз» йўлининг 82 километрида М.С. бошқарувида ҳаракатланиб кетаётган «ЗИЛ-130» юк машинасида ёнғин содир бўлди.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳодиса 2 октябрь, чоршанба куни соат 20:26 ларда юз берган.
Қайд этилишча, воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:42 да ўраб олиниб, соат 21:00 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салони, мотор қисми ва олд шиналари ёниб зарарланган. Бундан ташқари юк машинаси ҳайдовчиси 27 ёшли М.С. ва икки нафар 27 ёшли йўловчи: С.I. ва Н.А. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)