Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистонга электротехника олиб киришнинг янги тартибини жорий этиш таклиф қилинаётган Вазирлар Маҳкамаси қарорини жамоатчилик муҳокамасига қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Агентлик матбуот хизмати жорий этилиши кўзда тутилаётган янги тартиблар юзасидан тушунтириш берди.

Фото: iStock

Фото: iStock

Агентлик миллий қонунчилик ва халқаро амалиёт меъёрларига таянган ҳолда, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлиги юзасидан ўз муносабатини билдирди, хусусан:

  • маҳсулот ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумотга эга бўлишга имкон яратилиши;
  • маҳсулотнинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз бўлиши;
  • истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланишини таъминлаш лозимлиги ҳақида.
Шу билан бирга, маҳсулотларнинг хизмат даври, яроқлилик муддатлари ҳамда уларга кафолат бера олмайдиган айрим сотувчилар фаолияти истеъмолчиларни чалғитишга сабаб бўлаётганлиги ва бунинг оқибатида қонуний ҳуқуқ ва манфаатлар таъминланмаётганлиги таъкидланди.

Маҳсулотлар бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш учун барча сотувчиларга савдода шаффофлик, тенглик тамойили асосида шароитлар яратилиши лозимлиги келтирилди.

Бунда, ишлаб чиқарувчи томонидан стандартлар, техник талаблар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашнинг асосида амалга оширилиши лозим.

Шунингдек, маҳсулот сифати бўйича талабнинг мавжудлиги ва сотувчининг харидор олдидаги мажбуриятини кафолатлаш рақобатни чеклашга эмас, балки бунда истеъмолчининг ҳаёти ва иқтисодий тежамкорлигини таъминланишига олиб келади.

Ўзбекистонда ички бозор ўрганилганда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда сервис марказлари орқали сифатли хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган Samsung, LG, Tefal, Hoffman, BOSCH, Gree каби ўнлаб машҳур компанияларнинг вакиллари ҳам республиканинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётгани билдирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар