31 август, шанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 4-турида Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» «Саутҳэмптон» майдонига сафар қилди.
Беллашувнинг 10-дақиқасида «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Дэниэл Жеймс Скотт Мактоминай узатмасини голга айлантирган бўлса, 58-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳимоячиси Янник Вестергор ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа «манкунианлар» меҳмонда кечган баҳсда «Саутҳэмптон» билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Қайд этиш жоиз, учрашувнинг 73-дақиқасида «Саутҳэмптон» вакили Кевин Данзо ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.
Маълумот учун учун, Сульшер шогирдлари чемпионатнинг 4 та тури якунига кўра, 1 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг натижа қайд этиб, умумий ҳисобда 5 очко жамғарди. «Юнайтед» айни дамда жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
4-тур баҳси
31 август, шанба
«Саутҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед» 1:1
Голлар: 0:1 — 10 Жеймс, 1:1 — 58 Вестергор«Саутҳэмптон»: Ганн, Данзо, Соареш, Беднарек, Вестергор, Буфаль (Армстронг, 71), Ромеу, Уорд-Проуз, Хейбьерг, Ингз (Йосида, 77), Адамс (Лонг, 62)
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Магуайр, Янг, Линдельоф, Уан-Биссака, Погба, Жеймс, Мата (Матич, 68), Перейра (Лингард, 68), Мактоминай (Гринвуд, 82), Рэшфорд
Огоҳлантиришлар: Данзо (19), Магуайр (40), Янг (90), Армстронг (90)
Четлатиш: Данзо (73)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)