Бильбаонинг «Атлетик» клуби Испания Ла Лигаси 3-туридан ўрин олган баҳсда «Реал Сосьедад»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Иняки Уильямс асосий таркибда майдонга тушди ва 11-дақиқада гол уришга эришди.
25 ёшли футболчи тўхтовсиз кетма-кет 122 та ўйиндан буён жамоа таркибида майдонга тушмоқда. Бу эса майдон футболчилари орасида (дарвозабондан ташқари) XXI аср рекорди ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Уильямс аввалроқ «Атлетик» билан амалдаги шартномасини 2028 йилга қадар узайтирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)