• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Макгрегор, Порье, Фергюсон ва фаолиятини якунлаш ҳақида. Ҳабиб Нурмагомедов билан катта интервью

    UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ESPN нашрига берган интерйвусида рақиблари ва келажаги борасидаги саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Конор Макргегор билан жанг ҳақида

    Ўзим нимани хоҳлаган бўлсам, шуни қилдим деб ўйлайман. Агар жангдан олдин айтган сўзларимни эсласангиз, мен Конорни чарчашга ва таслим бўлишга мажбур этишимни таъкидлагандим. Ҳаммасини бажардим. Мен уни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратмаганимдан мамнунман. Агар шундай бўлганида одамлар бу ишимни омадга боғлаган бўларди. Жанг тугаган, аммо ҳамма нарса ҳали якунига етмади. Унинг бурнини ерга ишқаб қўйдим, бироқ бу жуда ҳам кам. Унинг бутун жамоасини барбод қилишим керак. Жангдан олдин ҳам шундай ўйлагандим. Мен жамоамга жангга эмас, балки уруш учун рингга чиқишимизни айтгандим. Якуний нуқта ҳали қўйилмади. Агар биз тўсатдан кўришиб қоладиган бўлсак ҳам 100 фоиз жанжал бўлади. Кимдир қамоқхонга йўл олади. Бу мени қўрқитаётгани йўқ. Агар кимдир қамоққа йўл олиши керак бўлса, у ҳолда у аниқ Конор бўлади. Шоуда ким бошлиқ? Биз. Биз уни ва жамоасини тор-мор қилдик. Уларга шифохонага, биз эса полицияга йўл олдик.

    Рақибга бўлган муносабати ҳақида

    Рақибим билан ўртамизда қандайдир муаммо бўлса, бу ҳолат менга ёқади. Лекин бу— спорт. Бизни кўпчилик, шу жумладан, болалар ҳам кузатади. Шундай экан, энг асосийси рақибга ҳурмат кўрсатиш ва яхши жанг ўтказиш. Макгрегор жамоаси кайфиятимни ҳар хил гап-сўзлар билан бузиш мумкин деб ўйлаганди. Аммо бу бефойда уриниш эди. Улар мени синдира олмади. Мен бу нарсани бутун фаолиятимда, 27 та жангдан бери кўрсатиб келмоқдаман.

    Фаолияти, келажакдаги режалари ҳақида

    Ҳамон ғалабаларга ўчман. Курашишни ва ғалаба қозонишни истайман. Ҳозир эса камида иккита жанг ўтказишни режалаштирганман. Балки, 1 йилда 2 марта жанг қиларман. Кейин нима қиламан? Ҳозирча билмайман. Ёки бизнес билан шуғулланарман. Оилам билан вақт ўтказаман. ММАъдаги дўстларимга ёрдам бераман. Одамлар шуғулланиши учун заллар қураман.

    Тони Фергюсон ҳақида

    Бу жуда ҳам қизиқ жанг бўлади. Дастин билан жангдан сўнг Тони билан курашаман. Бу жангни ўтказишни жуда ҳам хоҳлайман. Аммо турли жароҳатлар сабаб ушбу жангни ташкил этишда бизга ҳозирча омад кулиб боқмаяпти. Бу тўқнашув Корме—Жонс ёки менинг Конор билан бўлиши мумкин бўлган иккинчи жангимдан ҳам каттароқ масштабда бўлади.

    Дастин Порье ҳақида

    Дастин менга қарши жанг учун даъвогар бўлмагунга қадар у ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Аммо унининг фаолиятини анчадан бери кузатиб келаман. Ўйлашимча, биз UFC’га деярли бир вақтда кириб келганмиз. У енгил вазнга кириб келиб, икки яхши жангчини мағлуб этгандан сўнг бир кун келиб биз учрашишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлагандим. Дастин Макс Ҳоллоуэйга қарши жангида мени ҳайрон қолдирди. Макснинг ғалаба қозонишини кутгандим. Бироқ Дастин яхши тарафларини кўрсатиб ғалаба қозонди. Энди эса биз у билан жанг ўтказамиз. Менинг унга рақиб бўлганлардан фарқим нимада? Эдди Альварес, Энтони Петтис, Жастин Гетжи, Макс Ҳоллоуэй ва Жимми Миллер. Уларнинг ҳеч бир мендек жанг қила олмайди. Мен унга босим қилишда давом этаман. У эса мен билан бутун 25 дақиқа давомида жанг қилишга мажбур бўлади. Юқоридаги рақибларга қарши баҳсда унга фақат кикбоксинг керак бўлганди. Менга қарши эса у курашишга мажбур бўлади. У бунга тайёр деб ўйламайман. Албатта, жангда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо у ҳақиқий нокаутчи эмас. Боксда жуда яхши ва ҳатто у мени оёқдаги, қўлдаги зарбаларда тута олса ҳам олға боришда давом этаман.

    Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси

    Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Ҳабиб Абу Даби шаҳрида Дастин Порьега қарши жанг ўтказади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    31.08.2019, 18:34   Изоҳ (0)   32382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Арсенал» футболчиси Испания клубига ўтди

    31.08.2019, 17:54

    Анчелотти Саррига, Мертенс эса Роналдуга қарши. «Ювентус»—«Наполи» тўқнашуви ҳақида

    31.08.2019, 17:12

    Бокс. Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларнинг ўтказилиш санаси ва ҳудуди маълум бўлди

    31.08.2019, 14:17

    «Атлетик» ҳужумчиси кетма-кет майдонга тушиш бўйича XXI асрдаги энг яхши натижани қайд этди

    31.08.2019, 13:44

    Мауро Икарди «Интер»ни судга берди

    31.08.2019, 12:52

    Погба йўқ, Бруну эса бор. «Реал» 70 млн еврога португалиялик футболчини сотиб оладиган бўлди

    31.08.2019, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.