Испаниялик 33 ёшли ҳимоячи Начо Монреаль Лондоннинг «Арсенал» клубини тарк этди.
«Тўпчилар»нинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилишича, Начо фаолиятини «Реал Сосьедад» клубида давом эттиради. Трансфер суммаси ошкор этилмаган.
«Сенга энг яхши тилакларни тилаймиз. «Арсенал»да ўтказган йилларинг учун ташаккур билдирамиз», — дейилади клуб хабарида.
Футболчи «Арсенал» сафида 6 мавсумни ўтказди. У бу орада клуб билан 3 мартадан Англия Кубоги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. У шу давр мобайнида клуб сафида 251 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширишга эришди.
Изоҳ (0)