Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туризмни ривожлантириш қўмитаси Сайлгоҳ кўчасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Gastro Bazaar—2019» биринчи халқаро гастрономик фестивалига старт берди. Бу ҳақда қўмита матубот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Тадбирни Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров очиб берди. Шунингдек, тантанали очилиш маросимида UNWTO, ICCA, Туркия Ошпазлар уюшмаси ҳамда Туркия Гастрономик академиясидан таклиф қилинган халқаро экспертлар ҳам иштирок этди.

«Ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга имконият яратиб бериш олдимиздаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, гастрономия ва туризм ўртасидаги алоқалар сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларнинг сафар кунларини узайтиришга ёрдам беради», — деди Абдулазиз Оққулов.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

11 августга қадар давом этадиган тадбир Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги гастрономик салоҳиятини ошириш ва мамлакат туристик брендини танитиш йўлида хизмат қилади.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Бугун, 10 август куни Сайлгоҳ кўчасида миллий ва жаҳон ошхоналарининг маҳорат дарслари, ошпазлар беллашувлари, кўнгилочар тадбирлар намойиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан эълон қилинган ҳудудларнинг туризм логотиплари бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда