• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пойтахт чиқинди сувлари Бўзсув каналига оқизилмоқда: Ҳаёти хавф остида қолаётган одамлар додини эшитгувчи йўқ

    Тошкент шаҳрининг 5 та тумани чиқинди сувлари Бўзсув каналига деярли тозаланмаган ҳолда оқизиб юборилаётгани аҳоли ҳаётига катта хавф солмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Бўзсув аэрация станцияси атрофида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бўзсув аэрация станцияси 1962 йилда қурилган бўлиб, кунига 750-770 минг куб метр сувни қайта ишлаш қувватига эга. Станцияда иккита қувур орқали чиқинди суви Бўзсув каналига юборилади. Бу Тошкентдаги оқава сувларнинг учдан бир қисмидан кўпроқдир. Қолганлари аэропортдаги Салар станциясига ва Чирчиқдаги Бектемир иншоотларига тўғри келади.

    Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига оқизилаётган чиқинди қанчалик даражада сувни ифлослаётганини кўриб ва сувдан таралаётган бадбўй ҳиддан билиш қийин эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ачимсиқ ҳид келиб турган Бўзсув канали ёқасида жойлашган «Ибрат» маҳалласига борганимизда у ерда яшаётган аҳолининг «оғзи бойланган»ига гувоҳ бўлдик. Чунки кўпчилик халқ вакилллари Бўзсув аэрация станциясида меҳнат қилади, «ғинг» деганини ишдан олиш билан таҳдидлар қилинган.

    Бўзсув аэрация станциясидан деярли тозаланмай тушаётган ифлос сув 60 километр оқиб, Сирдарёга қуйилади. Аёнки, каналдан нафақат томорқа суғоришда, балки ичимлик суви сифатида фойдаланмасликларига ким кафолат бера олади?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аэрация станциясининг ишлаш принципи жуда мураккаб. Сувни тозалашда аэрация, фаоллаштирилган лой, филтрлар, чўкинди резервуарлари ишлатилади. Идеал ҳолда, ишлов бергандан кейин оқизилган сув каналнинг экологик ҳолатига зарар етказмаслиги керак. Аммо «Сувсоз» ДУК ўз веб-сайтида Бўзсув станциясида тозалаш самарадорлиги атиги 52% эканлигини тан олади. Лекин сув ҳолатидан бунга ишониш жуда қийин.

    «Ўзгидромет»нинг берган маълумотларига кўра, каналдаги сувнинг сифати тоза сувлар ҳисобига ифлосланиш даражаси ўзгариб туради. Сув асосан нефть маҳсулотларининг чиқиндиларидан ифлосланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуддаги «Ибрат» маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Саодат Ниёзованинг айтишича, 2 йил аввал Президент маслаҳатчиси билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда муаммолар айтилган. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмаган: «Ҳокимлик ва бошқа жуда кўп ташкилотларга ёздик, айтдик. Афсуски, натижа йўқ. Зангиота тумани экология бўлимидан келиб, ҳаммаси яхши экан, деб кетишди. Бирорта хатимизга жавоб келгани йўқ. Хатларимизни станцияга юборишаётган экан. Станцияга кирсак, битта қувурни кўрсатишмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ундан тоза сув чиқяпти. Лекин қолган қувурларни кўрсатишмади», — деди Саодат Ниёзова.

    Маҳалла мутахассисининг қўшимча қилишича, кечқурун эшик-деразаларни очиб бўлмайди, ҳаммаёқ сасиб кетади.

    «Кечки 21:00 да ҳовлида ўтириб бўлмай қолади. Менинг ҳовлим каналга яқин эмас, шундай бўлса ҳам ачимсиқ ҳид боряпти. Бу ердан биров уй ҳам сотиб олишни исмаяпти. Чунки ҳамма каналнинг сассиқ ҳидидан безор бўлган. Кунлар жуда исиб кетган вақтда канал ёнидан кундузи ҳам ўтишнинг иложи бўлмай қолади», — дея таъкидлади у.

    Бўзсув канали: каналнинг (чап томондаги расм) Бўзсув аэрация станциясигача бўлган ҳолати, ўнг томондагиси эса чиқинди суви тўкилиши бошланган ҳолати

    Бўзсув канали: каналнинг (чап томондаги расм) Бўзсув аэрация станциясигача бўлган ҳолати, ўнг томондагиси эса чиқинди суви тўкилиши бошланган ҳолати

    Маҳалла фаоли Миркамол Миржалиловнинг айтишича, Тошкент вилояти ҳокимининг қабулига кириб, бир неча бор мурожаат қилинган, лекин натижа бўлмаган.

    «Миллий гвардия раҳбари 10 июлда бизни қабул қилди, унга ҳам масалани айтдик. Лекин ҳеч ким келиб ўргангани йўқ. Туман ҳокими эса бу муаммони ўрганаётганини айтди, холос», — деди Миржалилов.

    Исми сир сақланишини истаган шу маҳаллада яшовчи фуқаронинг билдиришича, канал суви Бўзсув аэрация станцияси туфайли 1995 йилдан буён ифлос бўлишни бошлаган.

    «Ёшлигимизда шу канал сувида чўмилар эдик. Сув тоза, таги кўринарди. Ҳатто шу сувдан ичардик. Ҳозир сувнинг ифлослигидан қўл юва олмайсиз. Асосан кечаси ахлат тўла сув оқизилади. Чивинлар ҳамма ёғимизни чақиб, ёмон қилиб ташлайди. Охирги йилларда ўргимчаклар кўпайиб кетди», — деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Исми ошкор бўлишини истамаган Бўзсув станцияси ходимининг айтишича, кўплаб техникалар эскириб бўлган, совет давридан қолган ускуналардан фойдаланилмоқда.

    «Биз сувни ахлат бўлса ҳам тўкиб юборишга мажбурмиз. Чунки, сувни тўкиб юбормасангиз, у қайнаб кетади. Ортиқча сувни тўкиб юбориш керак. Кўпинча уни кечаси, дам олиш кунлари эса соат 9 дан кейин очамиз. Аслида қоида бўйича, ифлос сувни фақат фавқулодда вазиятларда очишингиз лозим. Аммо биз уни тез-тез очиб турамиз. Комиссия келганида уни ёпамиз», — деди у.

    Унинг қўшимча қилишича, ходимлар ўзларига юклатилган вазифалардан ташқари ишларга ҳам жалб қилинади. Шикоят ёки рад этилган тақдирда дарҳол ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишади.

    Бўзсув канали: Қизил билан белгиланган жойдан каналга Бўзсув аэрация станцияси чиқинди суви тўкилиши бошланади. Yandex. Харита

    Бўзсув канали: Қизил билан белгиланган жойдан каналга Бўзсув аэрация станцияси чиқинди суви тўкилиши бошланади. Yandex. Харита

    «Сувсоз» давлат унитар корхонаси мутахассисларининг фикрича, улар Бўзсувнинг ифлосланишида айбдор эмас. Уларнинг сўзларига кўра, бунга шаҳарда жойлашган корхоналарда тозалаш иншоотларининг йўқлиги сабаб бўлмоқда.

    Ушбу масала юзасидан мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    09.08.2019, 21:40   Изоҳ (0)   51294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева Корея Республикаси президенти билан учрашди

    09.08.2019, 21:22

    Самарқандда авария сабаб 10 августга қадар ичимлик суви етказиб беришда узилиш кузатилади

    09.08.2019, 20:55

    Марказий банк АҚШ долларининг расмий курси кескин кўтарилишига изоҳ берди

    09.08.2019, 19:22

    Ўзбекистонда доллар курси кескин кўтарилди

    09.08.2019, 19:11

    Энергетика вазирлиги аҳолининг янги ҳисоблагичлар 2 баравар кўп ток «еяётгани» ҳақидаги эътирозларига изоҳ берди

    09.08.2019, 18:45

    Ўзбекистонда 6 ой давомида қанча фирибгарлик жинояти содир этилгани айтилди

    09.08.2019, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.