10 август, шанба куни 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни. Бу ҳақда Хушнуд Худойбердиев эслатган.
Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
«Эртага Қурбон ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар (6 кунликлар) 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор», — дея ёзув қолдирган Худойбердиев.
Изоҳ (0)