Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмаер Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев номига ташаккурнома йўллади.

Фото: Урганч давлат университети

Штайнмаер университетда бўлиб ўтган учрашув учун миннатдорчилик билдирар экан, «учрашув Ўзбекистон ёшларининг келажакдаги истак ва хоҳишлари ҳамда мамлакатингиз ҳақидаги тасаввурларимни янада кенгайтирди», дейди.

Президент ўз ташаккурномасида талабалар ва лицей ўқувчилари билан очиқ ва жонли руҳда ўтган самимий мулоқотни алоҳида мамнуният билан таъкидлар экан, ректордан университет академик лицейи ўқувчиларига ҳам ташаккурини етказишни сўраган.

Маълумот учун, Германия президенти Ўзбекистон расмий ташрифи доирасида шу йил 29 май куни Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашган эди.