Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди.
Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий судда бўлиб ўтмоқда. Судга Умид Шокиров раислик қилмоқда.
Судланувчилар сафидан жами 24 киши ўрин олган. Уларнинг ярми тергов ҳибсхонасидан олиб келинди, қолганлари гаров ва манзилини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида очиқликда бўлган.
Судга судланувчиларнинг яқинлари томонидан ёлланган 5 нафар адвокат қўйилмади. Бир неча соат кутишдан сўнг уларнинг олдига суд ходимлари чиқди ва айбланувчилар уларнинг хизматидан воз кечгани, ишда фақат давлат адвокатлари иштирок этишини билдирди.
Буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади.
Изоҳ (0)