• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нишон туман ҳокимлигига Отқудуқ массивидаги 37 та хонадон ўгайми?

    Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги «Отқудуқ» массивида 2015–2016 йилларда қад ростлаган 37 та намунали хонадон эгаларининг «Дарё»га мурожаат қилишича, замонавий талаблар асосида қуриб битказилган уй-жойларида яшаш учун шароит йўқ. На газ ва на сувдан дарак бор. Аҳоли туман ҳокимлиги ушбу муаммодан яхшигина хабардор бўлса-да, ҳудуд аҳолисига ўгайдек муносабатда бўлиб, муаммога панжа орасидан қараётганидан шикоят қилмоқда.

    Нишон тумани ҳокимлиги.

    Нишон тумани ҳокимлиги.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири аҳоли мурожаатини ўрганиш мақсадида Нишон туманида бўлди.

    Отқудуқ массивидаги намунали уйлар.

    Отқудуқ массивидаги намунали уйлар.
    Фото: «Дарё»

    — Намунали уй-жойлардан оламиз, — деб орзу қилиб, елиб-югуриб етишганимиз чўл ўртасида қад ростлаган на суви ва на газидан дарак бор бир маскан бўлди, — дейди ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларидан бири Қудрат Мамарасулов. – Қарши туманининг «Мирмирон» ҳудудида қуриб битказилган намунали уй-жойларни кўриб, ҳавас қилгандик. Ўшандай уй-жойларга эришамиз деб ўйлагандик. Аммо ўйлаганларимиз сароб бўлиб чиқяпти. Шаҳар типида намунали дея қурилган уйларда на сув бор ва на газ.

    Қудрат Мамарасулов.

    Қудрат Мамарасулов.
    Фото: «Дарё»

    — Сув ва газ йўқлиги ҳақида туман ҳокимлигига бир неча маротаба мурожаат қилдик, — дейди Нодира Камолова. – Аммо фойдаси йўқ. Ҳеч ким бизни эшитмаяпти. Ҳатто эшитишни ҳам хоҳламаяпти. Сўнгги кунларда туман ҳокимлигига бу хусусида билдириш учун борсак, киритишмаяпти ҳам. Сув йўқлигидан ҳар йили экаётган дарахтларимиз қуриб битмоқда. Биз ичимлик сувини сотиб олиб бўлса-да, ичишга тайёрмиз, ҳеч бўлмаганда артезиан сув чиқариб бериш имкониятини қилишсин, деган ўтинчимиз бор. Додимизни кимга айтишни билмай, бошимиз қотган.

    Нодира Камолова.

    Нодира Камолова.
    Фото: «Дарё»

    Қуриб қолаётган дарахтлар.

    Қуриб қолаётган дарахтлар.
    Фото: «Дарё»

    Қуриб қолаётган дарахтлар.

    Қуриб қолаётган дарахтлар.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларидан бири Фахриддин Сатторовнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳудуддан 100–150 метр нарида «Шўртангазкимё» мажмуаси учун 1000 лик ҳажмдаги трубада сув олиб ўтилган. Аҳоли ушбу сувдан умидвор эканлигини билдирмоқда.

    Фахриддин Сатторов.

    Фахриддин Сатторов.
    Фото: «Дарё»

    — Яшаётган жойимизда болалар учун на ўйингоҳ бор ва на бирор бир спорт мажмуаси, — дейди Маҳбуба Раҳматова. – Фарзандларимиз «ўйнайман», деб кўчага чиқса, тупроққа булғаниб киради. Заводга юк олиб ўтаётган юк машиналарининг шовқини, ҳаракат пайти чанг кўтаришидан азият чекяпмиз. Энг ёмони юк машина ҳайдовчилари ўзаро пойга қўйишиб, уйимизни чанг-тўзонга тўлдиришади.

    Маҳбуба Раҳматова.

    Маҳбуба Раҳматова.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли намунали уй-жойлар шаҳар нархида, балки ундан ҳам қиммат нархга пуллангани, аммо шундай бўлса-да, етарли даражадаги шароитлар билан таъминлаб берилмаганидан шикоят қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Собиқ «Отқудуқ», айни дамда «Янгиобод» дея ном берилган «Навбаҳор» маҳалласига қарашли ҳудудда яшовчи Дилором Боймуродованинг айтишича, ушбу ҳудуддан қурилган уй-жойлар учун вақтида вилоят марказидаги уй-жойлар нархидан ҳам 5 миллион сўм кўп пул олинган. Сабабига келганда, қурилиш материалларини олиб келиш харажатлари учун деган жавобни беришган.

    — Ўша пайтда шаҳарда қурилган намунали уй-жойлардан ҳам 5 миллион сўм ортиқча тўлаганимизга ҳам розимиз, аммо яшаш учун шароит йўқлиги бизни ташвишлантираяпти, — дейди Дилором Боймуродова. – Нега энди уйга шаҳар нархида, керак бўлса ундан ортиқ пул тўлаб сув ва газсиз яшашимиз керак?

    Номига ўрнатилган раковина.

    Номига ўрнатилган раковина.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Нуристон шаҳарчасидан 5 километр нарида жойлашган «Отқудуқ» массивида 2015 йил 30 та, 2016 йил эса 7 та намунали турар-жойлар «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчи ходимлари учун қуриб битказилган. Дастлабки бадал тўлови 50 миллион сўмдан 60 миллион сўмгача бўлган умумий нархи 175–185 миллион сўм қилиб баҳоланган мазкур турар-жой мажмуалари аллақачон фойдаланишга топширилган бўлса-да, айни кунга қадар ушбу уйларга газ ҳам, сув ҳам келтирилмаган.

    — Энг ёмони 2016 йил биз учун қурилиши бошланган 7 та уй-жой якунига етмай, ўша пайтда ҳам анча муаммо бўлганди, — дейди Дилором Боймуродова. – Қурилиш ташкилоти уй қурилишини якунига етказмай анча сарсон қилган. Қурилиши 2016 йил бошланган уйимизга 2018 йил ноябрь ойида кўчиб ўтганмиз.

    Туман ҳокимлиги бош мутахассиси Исматилла Менглиевнинг таъкидлашича, ушбу намунали уй-жойлар қурилиши олдидан аҳолига ушбу ҳудуд чекка ҳудуд ҳисобланиши, табиий газ бўлмаслиги, ичимлик суви ҳовуз орқали таъминланиши кўзда тутилгани тушунтирилган. Ва шунинг учун ҳам ҳар бир хонадонга 5 тонна сиғимга эга ҳовуз қурилган.

    Исматилла Менглиев.

    Исматилла Менглиев.
    Фото: «Дарё»

    Исматилла Менглиевнинг маълумот беришича, 2015 йил қурилган 30 та уйнинг 15 таси «Уста тадбиркор» хусусий корхонаси томонидан қурилган бўлса, қолган 15 та уй ва яна 2016 йил қурилган 7 та уй-жойлар «Таллимаржон махсус иншоот қурилиш-таъмирлаш» МЧЖ вакиллари меҳнати билан қад ростлаган.

    Аҳоли вакилларининг шикоятига кўра, қурилиш лойиҳасида 2015 йил қурилган 30 та турар-жой мажмуаси атрофидаги йўллар асфальтланиши кўзда тутилган бўлса-да, йўл қуриш шағал ётқизилиши билан тугатиб қўйилган. Иш якунига етмаган.

    Чала ва сифатсиз ётқизилган шағал аҳоли уйига кириш жойини ёпиб қўйган.

    Чала ва сифатсиз ётқизилган шағал аҳоли уйига кириш жойини ёпиб қўйган.
    Фото: «Дарё»

    — Бу борада мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, — дейди Шуҳрат Мамарасулов. – Аммо ҳалигача кўчаларимиз асфальтланмаган. Бундан-да ёмони шағал ётқизишда ишлар шу даражада чала ва сифатсиз бажарилганки, шағал аҳоли хонадонига кириш дарвозалари тагида уюлиб қолиб, кириш имкониятини чеклаб қўйган.

    Чала ва сифатсиз ётқизилган шағал аҳоли уйига кириш жойини ёпиб қўйган.

    Чала ва сифатсиз ётқизилган шағал аҳоли уйига кириш жойини ёпиб қўйган.
    Фото: «Дарё»

    Журналистик суриштирувларимиз давомида аниқланишича, 2016 йил қуриб битказилган 7 та хонадоннинг баъзиларида ҳатто қурилиш ишлари ҳам якунига етмай, ташлаб кетилган. Буни Бувайша Арзиқулова яшаётган 32-хонадоннинг ювиниш хоналари ҳам исботлаб турибди.

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.
    Фото: «Дарё»

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.
    Фото: «Дарё»

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.
    Фото: «Дарё»

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.

    Қурилиши чала ташлаб кетилган 32-хонадон.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳақиқатдан ҳам 2016 йил «Таллимаржон махсус иншоот қурилиш-таъмирлаш» МЧЖ томонидан қурилиши бошланган 7 та намунали турар-жой мажмуалари қурилиши ўз вақтида якунланмай, 2018 йилга келиб аҳолига топширилган эди, — дейди Исматилла Менглиев. – Анча муаммоли ҳолат юзага келганди. Бу эса аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Шу боисдан ҳам аҳоли мурожаатига кўра, қурилиш ташкилоти устидан жиноий иш очилиб, тегишли хулосалар қилинган.

    Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари сув ва газ муаммосидан ташқари, ҳудудда болалар учун боғча, мактаб ва тиббий пункт ҳам кўзда тутилмаганидан изтиробда.

    — Ҳудуд аҳолиси учун боғча, мактаб ва тиббиёт маркази қурилиши кўзда тутилган эди, — дейди Исматилла Менглиев. – Аммо 6 сотих майдонга эга бу каби турар-жой мажмуалари қурилиши якунланган, қолаверса ушбу ҳудуд сув ва газ учун ҳам ноқулай жой ҳисоблангани боис, боғча, мактаб каби ижтимоий соҳа объектлари қурилиши тўхтаб қолган. Аммо яқин келажакда боғча ҳам, мактаб ҳам бўлади, албатта. Сабаби ушбу ҳудуддан 400 нафар аҳолига 4 сотихдан аукцион орқали ер бериш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик гавжум масканга айланишига умид қиляпмиз.

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.
    Фото: «Дарё»

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.
    Фото: «Дарё»

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.

    Номига ўрнатилган иситиш мосламалари.
    Фото: «Дарё»

    Умид қилиш яхши, албатта. Аммо бу каби ишлар битгунга қадар ушбу ҳудудда яшаётган 37 та хонадон вакиллари нима қилади? Тупроққа беланиб, сувсиз, газсиз яшашда давом этадими? Демакки, ушбу ҳудуддаги уй-жойлар лойиҳаси тайёрланаётган пайт сув ва газ келиши амримаҳол эканлиги аниқ бўлган бўлса, унда хонадонга сув жўмраклари, ювиниш учун «ванна» ҳамда газ учун «отопление» ўрнатишдан мақсад нима? Саволлар кўп. Ўйлаймизки, Нишон туман ҳокимлиги бу каби саволларга тез орада жўяли жавоб қайтаради.

    16.07.2019, 15:04   Изоҳ (0)   20786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

    16.07.2019, 14:50

    «Қўйлиқ» бозоридаги ўзаро жанжалда бир киши пичоқдан жароҳатланди

    16.07.2019, 14:26

    Жиззахда «Умар ибн Хаттоб» жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди

    16.07.2019, 14:05

    Навоий вилояти ҳокими ўтказган сайёр қабулда 51 та масала кўриб чиқилди

    16.07.2019, 13:59

    Тошкентда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ёнғин содир бўлди

    16.07.2019, 13:53

    «Хоразм» инновацион технопарки ташкил этилди

    16.07.2019, 13:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.