16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45 да Ўзбекистоннинг бир қатор нуқталарида зилзила кузатилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши Тошкентдан 209 км жануби-шарқий йўналишда, Қирғизистон ҳудудида содир бўлган. Зилзила магнитудаси 4,5 га тенг бўлган. Унинг ўчоғи 30 км чуқурликда жойлашган.
Тошкент, Наманган ва Андижонда зилзила кучи 2 баллга, Фарғонада 3 баллга тенг бўлган.
Изоҳ (0)