«Кашима Антлерс» клуби ярим ҳимоячиси Хироки Абэ фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда Япония клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Каталония клуби 20 ёшли футболчи билан тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг шартнома имзолайди.
«Жорий мавсум клубни тарк этиш мен учун жуда оғир. Аммо «Барселона»га боришга қарор қилдим. Қандай қийинчиликлар, тўсиқларга дуч келмай, бу, албатта, келажакдаги фаолиятимга ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. Клубда елкама-елка меҳнат қилган ходимларга, шерикларга ва мухлисларга катта раҳмат. Мен «Кашима Антлерс» клуби ғалабаси учун курашганимдан фахрланаман ва жуда бахтиёрман», — деди Абэ.Маълумот учун, Абэ жорий мавсум клуб сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)