• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Янги Бускетс» учун 62 млн фунт? Пеп Гвардиоланинг навбатдаги қимматбаҳо «жавоҳири» ҳақида

    «Манчестер Сити»нинг жорий йил ёзги трансферлар вақтидаги илк хариди Родриго Эрнандес бўлди. «Шаҳарликлар» қисқа қилиб айтганда — Родри учун Мадриднинг «Атлетико» клубига 62,8 миллион фунт тўлади. Таъкидлаш лозим, Мадрид клуби тарбияланувчиси бўлган Родри 2018 йил ёзига келибгина «Атлетико» сафига қайтганди. Унинг бир йил ичида катта ўсишга эришгани эса катта клубларни беэътибор қолдирмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Сити» Родрига қизиқиш билдирган ягона гранд жамоа эмасди. Жумладан, «Бавария» 22 ёшли испаниялик хавбекни ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилди, бироқ Пеп Гвардиоланинг собиқ жамоаси бунинг устидан чиқа олмади.

    «Манчестер Сити» нима учун Родрини танлади?

    Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» (2016 йил) бошқарувига келгач, бразилиялик ярим ҳимоячи Фернандиньо «шаҳарликлар»нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Буни унинг статистикаси қараб ҳам билса бўлади. Фернандиньо бутун мавсум давомида барча жамоадошларидан кўра кўпроқ ўйин ўтказди — жами 8 минг дақиқа. Тўғри, Раҳим Стерлинг, Давид Силва ва Кевин де Брюйне ҳам «Сити»нинг алмаштириб бўлмас ўйинчилари, бироқ статистика билан тортиришиб бўлмайди. Улар ҳам Фернандиньодан анча кам майдонга тушган.

    «Шахтёр»дан 2013 йил Англия Премьер лигасига кўчиб ўтган Фернандиньо ҳар мавсум ўртача 45 тадан ўйин ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, бразилиялик — фойдали, ишончли ва барқарор ўйин кўрсатди. Фақат 2018/19 йилги мавсум келиб, Фернандиньога вақт ўз ҳукмини ўтказаётгани кўрина бошлади. У 34 ёшда ва энди ёш бола эмас. Маълумотларга кўра, футболчи Манчестердаги фаолияти давомида 5 марта жароҳат олган. Шулардан 4 тасига эса 2018/19 йилги мавсумда йўлиққан. «Сити» йиллар давомида ўз қаҳрамонига муносиб ўринбосар топа олмай келди ва якунда 22 ёшли испаниялик номзодида тўхтади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Родрининг ўйин услуби қандай?

    Бўйи салкам 2 метр (191 см) бўлган Родрининг майдондаги ўрни уни «янги Бускетс» дея аташлари учун етарли бўлди. Бу ҳайратланарли ҳолат эмас, албатта. Родри ҳам худди Бускетс каби ўйинни назорат қилиб, жамоаси тўпни ўзида ушлаб туриши учун барча имкониятини ишга солади. Унинг ўйин услуби эса шунчаки оддий, узатмалари ҳам таваккалчиликка асосланмаганлиги билан ажралиб туради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кўпчилик Фернандиньонинг ижодкорлигини унутиб қўйиши мумкин. Родри эса бразилияликдан фарқли ўлароқ «ақлли паслари» билан танилган эмас. Унинг асосий кучи — ҳимояда. Родри ўйинни қойилмақом тарзда ўқий олади ва шу боисдан ҳам доимо керакли жойда вақтида пайдо бўла олади. У ўтган мавсум Ла Лигада тўпни олиб қўйиш бўйича иккинчи ўринда қайд этилди. У лиганинг энг яхши иккинчи жамоасида тўп сурган бўлса ҳам бу кўрсаткич олқишга арзийди. Родри тактик фоллардан фойдаланиб туради: у ўтган мавсумда битта ўйинда ўртача 1,7 та қоида бузишга мажбур бўлган. Ла Лиганинг 34 та ўйинида эса атиги 5 та сариқ карточка ишлаб олган.

    У «Сити»да ўйнаб кета оладими?

    Пеп Гвардиола одатда янги келган ўйинчиларга мослашиб олишлари учун 6 ой вақт беради. Масалан, Бернарду Силва, Лерой Сане ва Аймерик Ляпортлар билан ҳам шундай бўлган. Агар Фернандиньо яхши формада бўлиб турса, у ҳолда бразилиялик мавсумни 4-3-3 схемасида асосий таянч ярим ҳимоячиси сифатида бошлайди. Бундай ҳолатда Родри янги жамоасига қандай кўникиб кетади дейсизми? Испаниялик 22 ёшли футболчи каттагина маблағ тўлангани ҳисобга олинадиган бўлса, унга жамоада етарлича ўйин амалиёти тақдим этилишини кутиш мумкин. Балки, мавсум ўрталарига келибоқ Родри Фернандиньони ортда қолдириб, асосий таркиб футболчисига айланар. Ахир Фернандиньо келаси йил май ойида 35 ёшни қарши олади.

    Фото: Mеtrо

    Фото: Mеtrо

    Гвардиола эса Кевин де Брюенинг жароҳати ўтмишда қолганига умид қилади. Ва жамоа ярим ҳимоясида Давид ва Бернарду Силва, Родри ҳамда де Брюйнеларни бирлаштиришга ҳаракат қилади.

    У бу пулларга арзийдими?

    «Сити»нинг сўнгги уч трансфери клуб тарихига рекорд сифатида кирди. «Шаҳарликлар» Риёд Маҳрезни 60 миллион фунтга сотиб олган бўлса, Аймерик Ляпорт учун 57 миллион фунт тўлаган эди. «Атлетико М» Родрини бир йил олдин «Вильярреал»дан 17,8 миллион фунтга сотиб олгани ҳисобга олинса, «Сити» унинг учун тўлаган 62,8 миллион фунт у даражада қўрқинчли сумма эмас. Агар «Манчестер Сити» томондан назар солинадиган бўлса, бундай трансфер суммалари клубни хавотирга солган эмас. Янги ўйинчилар учун сарфланган пуллар эса ўзини оқлашни бошлаб юборган. Жумладан, Маҳрез, Ляпорт, Уокер, Менди, Силва, Эдерсон ва Данилолар клубда ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Родри ҳам «Иттиҳод»да тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Жамоада у ҳаракат қиладиган чизиқда бўшлиқлар вужудга келгани учун Родри учун катта маблағ тўлашдан қочилмади. Тўғри, Илкай Гундўған ҳам бор, бироқ у ҳам Фернандиньонинг ўрнини боса олмайди.

    Умумий рейтинг: 8/10

    Гвардиола клуб хўжайинларига трансфер бозоридаги энг асосий мақсади эканлигини тушунтира олди. «Сити» эса ўз ниятига эришмасдан қолмади. Унинг иқтидори, имконияти ва ёши ҳисобга олинадиган бўлса, Родрининг фойдаси «Сити»га ҳали кўп йиллар давомида тегиши мумкин.

    Мавзуга доир: Стефан ал-Шаарави 26 ёшида Хитойга кетди. Энди у энг кўп маош оладиган италиялик футболчи

    Мазвуга доир: «Жаноб, сентябрь сўзи қандай ёзилади?». Радамель Фалькаони ақлдан оздирган 18 ёшли болакай ҳақида

    Меtrо нашридан Асрор Абдуназаров таржимаси

    11.07.2019, 23:58   Изоҳ (0)   33608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жаноб, сентябрь сўзи қандай ёзилади?». Радамель Фалькаони ақлдан оздирган 18 ёшли болакай ҳақида

    10.07.2019, 14:10

    Стефан ал-Шаарави 26 ёшида Хитойга кетди. Энди у энг кўп маош оладиган италиялик футболчи

    09.07.2019, 16:57

    Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Хитойдаги мусобақада пешқадамга айланди

    09.07.2019, 15:03

    Фотогалерея: Тошкентда ўзбек спорти тарихидаги илк триатлон мусобақаси бўлиб ўтди

    08.07.2019, 11:56

    «Наполи» Икарди учун «Интер»га 54 млн евро ва Инсиньени таклиф қилди

    06.07.2019, 22:26

    Расман: «Барселона» ҳимоячисини француз клубига сотиб юборди

    06.07.2019, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.