• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Стефан ал-Шаарави 26 ёшида Хитойга кетди. Энди у энг кўп маош оладиган италиялик футболчи

    «Ҳали яна топ даражада футбол ўйнашни хоҳлайман. Европани ҳозирча тарк этиш иштиёқида ёнаётганим йўқ. Камига 26 ёш фаолиятимда танаффус қилиш учун жуда эрта деб биламан», — деган эди Стефан ал-Шаарави La Repubblica нашрига берган интервьюсида.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Мазкур интервьюдан бир ҳафта ўтиб эса, Стефан ўйланиб қолди.

    Нима учун Стефан барибир Хитойга кетди?

    Бу ерда асосий масалани хоҳлаймизми ёки йўқ барибир пул ҳал қилгани кўриниб турибди. Стефаннинг «Рома» билан шартномаси бир йилдан кейин, яъни 2020 йил 30 июнда якунланар эди. У билан шартномани узайтириш борасида музокаралар янги спорт директори Жанлука Петракининг асосий вазифаларидан бири эди. Бироқ у музокараларни бошлашга ҳам улгурмади. Маълумотларга кўра, ал-Шаарави «Рома»дан 4 йиллик шартнома ва йилига 3 миллион евро маош сўраган. Шунда ҳам бонуслардан ташқари. Бу орада «Шанхай Шеньхуа» футболчига «Рома»дан сўраганидан 5 баробар кўп маош таклиф қилди — 16 миллион евро.

    Бу таклиф келиши билан фақат битта масала қолганди, холос. Клублар келишса бўлди эди. Хитой клуби футболчи учун «Рома»га 10 миллион евро таклиф қилди, римликлар эса 30 миллион евро талаб қилди. Охир-оқибат томонлар 18 миллион еврода бир тўхтамга келди.

    Мана энди эса Стефан ал-Шаарави дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган италиялик футболчига айланди-қолди.

    Энг кўп ҳақ тўланадиган италиялик футболчилар рўйхати:

    1. Стефан ал-Шаарави — 16 миллион евро
    2. Грациано Пелле — 15 миллион евро
    3. Себастьян Жовинко — 10 миллион евро
    4. Марко Верратти — 6 миллион евро
    5. Жанлуижи Доннарумма — 6 миллион евро
    6. Жоржиньо — 5,5 миллион евро
    7. Леонардо Бонуччи — 5,5 миллион евро
    8. Эдер — 5,2 миллион евро
    9. Лоренцо Инсинье — 4,6 миллион евро
    10. Жоржио Келлини — 4 миллион евро
    Италия А Сериясида фақатгина бир футболчи Стефандан кўпроқ маош олади — Криштиану Роналду (йилига 31 миллион евро). Мауро Икарди (4,5 миллион евро) ва Гонсало Игуаин (7,5 миллион евро) нинг маошини қўшиб ҳисобласа ҳам Стефан Хитойда улардан кўпроқ пул топади.

    Шу билан Стефаннинг фаолияти якунланадими?

    Балки ал-Шааравининг ўзи ҳали қайси Шанхай клубига ўтганини англаб етмагандир. Ахир у Ҳалк, Оскар ва Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ»га эмас, балки Хитой чемпионатида 16 та жамоа орасида 14-ўринда бораётган, қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган «Шанхау Шеньхуа» клубига ўтди. Чемпионат якунига қадар ҳали олдинда яна 14 та тур бор. Бироқ клубнинг олий дивизионда қолиши учун Стефан ҳам ёрдам бера олмаслиги мумкин. 6 июль, шанба куни «Шеньхуа» ўша юқорида номи тилга олинган Ҳалкдан бир эмас, иккита гол қабул қилиб, 1:3 ҳисобига «СИПГ»га мағлуб бўлди. Ундан аввалги турда эса жамоа «Гуанчжоу Эвергранд»га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 14 та ўйинда 10 та мағлубият. Тўплар нисбати 18-29. Ал-Шааравини Хитойда унутилмас онлар кутиб тургани эса исбот талаб қилмас аксиомага айлангани айни ҳақиқат.

    Энг катта савол эса Стефан қачон Европага қайтади? Аксел Витсель ва Паулиньо билан боғлиқ мисолларни оладиган бўлса, ал-Шаарави бемалол яна Европа яшил майдонларига қайтиши мумкин. Ахир Витсель ва Паулиньо «Боруссия Д» ҳамда «Барселона»ни эътиборини торта олди-ку!?

    Стефан эса эндигина 26 ёшда. Унинг «Шеньхуа» билан шартномаси 3 йилга мўлжалланган. Бутун фаолияти давомида ишлаши мумкин бўлган пулни 3 йилда топиб, ортга қайтиш режаси ҳар ҳолда ёмон эмас, тўғрими!?

    «Шанхай Шеньхуа» яна кимларни сотиб олиши мумкин?

    Ёзнинг бошлари Италия спорт нашрлари «Ювентус»нинг колумбиялик аъзоси Хуан Куадрадонинг «Шеньхуа»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хўб ва кўп ёзди. Маълумотларга кўра, хитойликлар Куадрадога йиллик 10 миллион евро маош таклиф қилган. Бундан ташқари кечагина «Шанхай СИПГ» билан шартнома имзолаган Марко Арнаутович «Шеньхуа»га келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилди. Шунингдек, «Спартак» вакили Фернандо, «Интер» аъзоси Иван Перишичлар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида бонг урилмоқда.

    Бундай трансфер «Рома»га нимага керак?

    Рим клуби босслари ҳар трансфер ойнасида етакчилардан воз кечишда давом этмоқда. Ўтган ёзда клуб Алиссон, Строотман ва Наингголан билан хайрлашганди. Ундан аввал эса Муҳаммад Салоҳ ҳамда Антонио Рюдигерни сотиб юборганди. Энди эса клуб жамоа сардори Даниел де Росси, ҳимоячи Костас Манолас ҳамда Стефан ал-Шаарави билан хайрлашди. Камига жамоанинг асосий ҳужумчиси Эдин Жеко «Интер»га ўтиши кутилмоқда. Клуб 2013—2019 йиллар оралиғида ҳар мавсум 28,5 миллион евродан 126,9 миллион еврогача футболчи сотди. «Рома» А Серияда ўтган мавсумни 6-ўринда якунлади. Жамоа шундан сўнг деярли ярим таркибини янгилади Италияда умуман фаолият олиб бормаган мураббийни олиб келди. Агар янги мавсум «Рома» ҳозир «Шеньхуа» юрган ўринларда бўлса, ҳеч ким ҳайрон қолмаслиги ҳам табиий ҳол бўлади. Ал-Шаарави ҳам Хитойга айнан шу жиҳатларни ҳисобга олиб кетган бўлса не ажаб.

    «Рома» хўжайини Жеймс Паллотта эса клуб олаётган фойда йилдан йилга кўпайиб бораётганлигидан мамнун.

    Спорт24 сайтидан Асрор Абдуназаров таржимаси 

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    09.07.2019, 16:57   Изоҳ (0)   34341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Хитойдаги мусобақада пешқадамга айланди

    09.07.2019, 15:03

    Фотогалерея: Тошкентда ўзбек спорти тарихидаги илк триатлон мусобақаси бўлиб ўтди

    08.07.2019, 11:56

    «Наполи» Икарди учун «Интер»га 54 млн евро ва Инсиньени таклиф қилди

    06.07.2019, 22:26

    Расман: «Барселона» ҳимоячисини француз клубига сотиб юборди

    06.07.2019, 21:40

    Франческо Тотти «Реал»да иш бошлаши мумкин

    06.07.2019, 20:28

    Расман: «Челси» ва «Атлетико М» Мората трансфери юзасидан келишувга эришди

    06.07.2019, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.