Тбилисида тартибсизликлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«РЕН TВ» телеканали маълумотларига кўра, у олган жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.
Ҳозирча шахси аниқланмаган марҳум Грузия пойтахтидаги тартибсизликларнинг илк қурбонига айланди.
Шу билан бирга, намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари оқибатида 240 дан ортиқ киши жабрланди.
Изоҳ (0)