Буюк Британия ТИВ собиқ раҳбари Борис Жонсон ва амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант Консерватив партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозими учун курашнинг финал босқичига чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Парламентдаги консерваторлар ўртасидаги овоз беришнинг бешинчи турида Жонсонни 160, Хантни 77 нафар депутат қўллаб-қувватлади. 75 та овоз тўплаган қишлоқ хўжалиги вазири Майкл Гоув курашдан чиқиб кетди.
Консерватив партия етакчиси сайлови 22 июнда бўлиб ўтади, унда партиянинг 160 минг аъзоси иштирок этади.
Изоҳ (0)