Япониянинг кўп мақсадли UH-1 вертолёти Токио перфектураси ғарбида жойлашган Татикава ҳарбий аэродромига қўнаётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
SDF helicopter makes emergency landing https://t.co/lY0SDAl2dN
— NHK WORLD News (@NHKWORLD_News) June 21, 2019
Қайд этилишича, вертолёт бортида икки киши бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, вертолёт тайёргарликдан ўтказилаётган бўлган ва маълум масофа учганидан сўнг қўниши керак бўлган. Вертолёт ерга урилганида дум қисми синган. Ҳозирда мутахассислар ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)