2019 йилнинг 8 июнь куни Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 «Урал» федерал трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида учта автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси маълум қилди.
ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган, олти киши, жумладан, 1980 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Олиозахон Омирзанова жароҳат олган.
О.Омирзанова дастлаб Нижний Ломов туман касалхонасига ётқизилган, кейин Пенза вилоят клиник шифохонасига ўтказилган. Беморнинг ҳолати врачлар томонидан «стабил оғир» деб баҳоланмоқда.
Бош консулхона ўзбекистонлик аёлга ёрдам бериш чораларини кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шу трассада юз берган ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик жароҳат олган, улардан бири кейинчалик вафот этганди.
Изоҳ (0)