Футбол бўйича Франция чемпионатининг 34-турида ПСЖ меҳмонда «Монпелье»га мағлуб бўлди (2:3).
Натижада парижликлар сафарда кечган кетма-кет 3 та учрашувда мағлубиятга учради. Париж клубида бундай ҳолат 9 йил ичида биринчи марта кузатилмоқда. ПСЖ аввалроқ «Нант» (2:3) ҳамда «Лилль»га имкониятни бой берганди (1:5).
Парижликлар 2009/10 йилги мавсумнинг декабрь январь ойларида меҳмонда бўлиб ўтган кетма-кет 4 та ўйинда ютқазганди.
Таъкидлаш жоиз, ПСЖ жорий мавсум чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)