Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик учинчи боксчи рингга чиқди.
-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобусмон Ботуров япониялик Севонрец Оказавага қарши рингга кўтарилиб, рақибини очколар ҳисобига таслим қилди. Натижада Бобоусмон Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медални ёздириб қўйди.
Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов Осиё чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)