Футбол бўйича Франция чемпионатининг 34-турида Парижнинг ПСЖ клуби сафарда «Монпелье» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси Амбруаз Оёнго ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб парижликлар футболчиси Преснел Кимпембе ҳам автогол муаллифига айланди (1:1). 62-дақиқада эса аргентиналик ярим ҳимоячи Анҳел Ди Мария ПСЖни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:2). Ўйиннинг 80-дақиқасида монпелеликалр ҳужумчиси Анди Делор ҳисобни тенглаштирди (2:2). Беллашувнинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда сенегаллик ўйинчи Сулаймон Камара Жанлуижи Буффон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (3:2).
Шу тариқа парижликлар меҳмонда кечган баҳсда «Монпелье»га ютқазиб қўйди (2:3).
34-тур баҳси
30 апрель, сешанба
«Монпелье»—ПСЖ 3:2
Голлар: 0:1 — 12, автогол, Оёнго, 1:1 — 21, автогол, Кимпембе, 1:2 — 62 Ди Мария, 2:2 — 80 Делор, 3:2 — 85 Камара«Монпеле»: Лекомт, Оёнго, Педру Мендеш, Илтон, Суарес (Ласн, 73), Ле Таллек, Скири, Молле (Самбия, 83), Конгре, Лаборд, Делор (Камара, 83)
ПСЖ: Буффон, Маркинёс, Бернат, Дагба, Дани Алвес, Ди Мария, Дракслер, Шупо-Мотинг (Курзава, 46), Паредес, Кимпембе, Неймар
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (29), Бернат (40), Суарес (45), Скири (56), Ле Таллек (72), Дагба (76), Курзава (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)