Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 36-турида «Ливерпуль» «Ҳаддерсфилд»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур ўйинда «қизиллар»нинг икки ҳужумчиси Садио Мане ҳамда Муҳаммад Салоҳ дублга эришди.
Натижада мисрлик футболчининг жорий мавсум Премьер лигадаги голлари сони 21 тага етди ва у тўпурарлар баҳсида етакчиликни ўз қўлига олди. Мане эса 20 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларда бораётган Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ва Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») ҳисобида эса 19 тадан гол мавжуд.
Бундан ташқари Салоҳ 10 та голга ассистентлик қилган бўлса, Мане эса 3 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)