Рио-де-Жанейрода содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 10 нафар фуқаро ҳалок бўлган, дея хабар беради «Вести.ru».
Тошқинларни ёғиб ўтган кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган. Бир кунлик ёғингарчилик меъёри 9 соат ичида ёққан.
Шаҳар маъмурияти вазиятни инқирозли деб атамоқда. Барча коммунал хизматчилар мобилизация қилинган. Мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган, баъзи оилалар уйларидан чиқа олмаяпти. Улар қутқарувчилар томонидан эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)