Венесуэла ҳукумати олтин заҳираларини сотишда давом этмоқда, деб хабар берди «Эхо Москви».
Хабарда айтилишича, гап саккиз тонна олтин ҳақида бормоқда. Олтинлар партияси аллақачон сақлашдан чиқарилган бўлиб, чет элга сотиш учун тайёрланмоқда.
Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Венесуэла олтин заҳиралари 30 тоннага камайган. Бу АҚШ санкциялари янада кескинлашган шароитда содир бўлмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда заҳираларда қиймати тўрт миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 тонна атрофида олтин қолган.
Изоҳ (0)