Amnesty International халқаро нодавлат ташкилоти маълумотига кўра, Хитой ўтган йили амалга оширилган ўлим жазоси сони бўйича дунёда етакчи бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Бундай маълумотлар сир тутилиши сабабли ҳуқуқ-тартибот органлари ўлим жазоси билан қатл этилган одамларнинг аниқ сонини маълум қилмаган. Аммо Хитойда минглаб одамлар қатл этилганини таъкидлаб ўтилган.
Amnesty International рейтингида иккинчи ўринни Эрон давлати эгаллаган. Бу давлатда 253 дан ортиқ одамлар қатл этилган. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони (149), Вьетнам (85) ва Ироқ (52) эгаллаган.
2018 йилнинг январь ойидан декабрь ойига қадар дунё бўйича умумий ҳисобда 690 дан ортиқ одамлар қатл этилган. Бу 2017 йилга нисбатан 31 фоизга кам бўлиб, 993 нафардан ортиқ одам қатл этилган.
Изоҳ (0)